RU

Последние новости

16:00МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак?  0 15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  1 15:26Андрей Лунин "Реал"даги келажагини ҳал қилди  0 14:40Тома Табатадзе "Нефтчи" билан ҳайрлашди  6 14:10"Фенербахче" ПСЖ ҳимоячисини сотиб олади  0 13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  2 12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  1 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  1 11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  47 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0

"Туппа-тузук қуръа. "Пахтакор" билан қачон ўйнашни фарқи йўқ" — Андрей Фёдоров Новости

"Туппа-тузук қуръа. "Пахтакор" билан қачон ўйнашни фарқи йўқ" — Андрей Фёдоров

"Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров кечаги Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросимидан сўнг сайтимизга ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Туппа-тузук қуръа. "Пахтакор" билан қачон ўйнашни фарқи йўқ. Биринчи турдами ёки охиридами. Барибир қачондир ўзаро ўйнашга тўғри келади. Унга қадар ОЧЛда ўйин ўтказишга улгурамиз. Шу боисдан ҳам бу борада ортиқча ҳавотирга ҳожат йўқ. "Пахтакор"да ҳам, бизда ҳам шароит тенг. "Пахтакор"га қарши баҳсга одатдагдек тайёргарлик кўрамиз. Улар билан эртароқ дуч келиб қолганимиз ҳеч қандай муаммо тақдим этмайди.

Тўғри, рақиб ҳозирга қадар иккита баҳс ўтказди. Бу эса бизга рақибни ўйин услубини ўрганиб чиқишимизда кўмак беради. Ҳар қандай маълумотлардан тўғри ва унумли фойдаланиш лозим.

Чемпионлик масаласи? Менимча, бу ўзаро ўйинларимизда ҳал бўладиган масала эмас. Иккита ўйиндагина чемпионлик тақдирини ҳал этишнинг имкони йўқ. Чемпионлик учун кураш бутун мавсум давом этади. Йилдан-йилга чемпионлик масаласини ҳал этиш қийинлашиб бормоқда. Қўшимчасига, чемпионликка эришишдан кўра уни сақлаб қолиш мураккаб.

Руҳий тайёргарлик? Менимча, руҳий тарафлама жамоамиз тайёр. Чемпионат стартидаги ҳар қандай натижа жамоанинг бутун мавсум давомидаги кайфияти ва тайёргарлигига таъсир қила олмайди. "Локомотив" руҳий тарафлама керакли озуқага эга.

Жамоанинг янги мавсумдаги фалсафа ва ўйин услуби ҳақида ҳозир гапиришни истамайман. Мавсум давомида стадионга келганлар "Локо"нинг услуби ва фалсафаси билан яқиндан танишишлари мумкин", - дея ўз фикрлари билдирди Андрей Фёдоров.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика