RU

Последние новости

20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  4 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  20 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   15 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  53 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  52 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Тимур Кападзе: "Бизнинг аниқ мақсадимиз бор ва бу йўлда барчамиз ҳаракат қилишдан тўхтамаслигимиз керак" Новости

Тимур Кападзе: "Бизнинг аниқ мақсадимиз бор ва бу йўлда барчамиз ҳаракат қилишдан тўхтамаслигимиз керак"

U-21 Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Украинада бўлиб ўтган Валерий Лобановский халқаро хотира турнири ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биринчи навбатда ҳаммани ғалаба билан табриклайман. Ҳар икки ўйинда ҳам футболчиларим яхши ўйин кўрсатишди. Кеча Озарбайжонга қарши учрашувда ҳам рақибларимизга деярли имконият қолдирмадик. Кеча кўплаб вазиятларга эга бўлдик, лекин кўпидан фойдалана олмадик. Аммо асосийси учрашувда ғалабага эришдик. 

Ҳар куни ўйин ўтказиш қийин, бироқ кечаги ва бугунги учрашувда асосий таркибда тушганлар ва захирадан қўшилганлар бир жамоа бўлиб ўйнашди. Уларнинг барчаси яхши ҳаракат қилишди. Украинага ҳам ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Бу кичик ғалаба бўлиши мумкин, лекин ҳали катта мусобақаларда ҳам ғалабаларни қўлга киритиб, юртимизни шаънини ишончли тарзда ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз.

Бу ташкил этилган U-21 терма жамоамизнинг ва менинг мураббий сифатидаги биринчи совриним бўлди. Бундан кейин янада каттароқ мусобақаларда кучли ўйин кўрсатиб, олтин медаллар билан қайтишга ҳаракат қиламиз.Ўйлайманки, бундан кейин ҳам яхши тайёргарлик кўрамиз, ҳар бир мусобақа ва ўртоқлик учрашувида бор кучимиз билан ўйнашга интиламиз. Энг асосийси бизни аниқ мақсадимиз бор ва ву йўлда барчамиз ҳаракат қилишдан тўхтамаслигимиз керак. Шу каби турнирлар орқали футболчиларимиз ўсишда давом этишади, ўсади деб ўйлайман.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика