RU

Последние новости

20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  106 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  24 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1

Тиаго Безерра: “Сардор Рашидов “Қатар СК” таркибидаги энг яхши футболчилардан бири” Новости

Тиаго Безерра: “Сардор Рашидов “Қатар СК” таркибидаги энг яхши футболчилардан бири”

Қатар чемпионатининг 16-турида “Ал Хор” жамоаси ўз майдонида Сардор Рашидов тўп тепаётган “Қатар СК” клубини қабул қилди.

Мазкур беллашувда “Пахтакор”даги ажойиб ўйинлари билан танилган Тиаго Безерра дубл муаллифига айланди ва жамоасининг узоқ муддатли ғалабасиз сериясига барҳам берди. 

Баҳсдан сўнг бразилиялик футболчи билан боғланиб фикрлари билан қизиқдик. 

“Ўйин асабий руҳда ўтди. Қийин ғалабани қўлга киритдик. Охирги дақиқалар яқинлашгани таваккал қилишдан бошқа чора топа олмадик. Бироқ, пенальтидан урилган голдан сўнг уч очко бизники эканлигига ишона бошладик. Иккинчи тўпни киритиб ўйинга чиройли якун ясашга эришдик. Турнир жадвалидаги аҳволимизни янада оғирлаштириб қўймаслик учун мағлуб бўлмаслигимиз талаб этиларди. 

Сардор Рашидов ҳақида фикрим қандай? Менимча унинг даражаси жамоасидаги бошқа футболчиларникидан юқорироқ. Маҳаллий ўйинчилардан ажралиб туради. У “Қатар СК” таркибидаги энг яхши футболчилардан бири деб ўйлайман”, - деди Тиаго Безерра.


Абдулзиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика