RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Терма жамоамизнинг ўйинолди машғулоти Новости

Терма жамоамизнинг ўйинолди машғулоти

Бугун “Жар” стадионида Ўзбекистон ва Уммон миллий терма жамоалари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.
Хабарингиз бор, Олмалиқда ўтказилган биринчи учрашувда терма жамоамиз 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Шундай экан, мухлислар хурсанд бўлиши учун бугун ғалаба қозонмасак бўлмайди.

Навбатдаги баҳсда терма жамоамиз ўзининг кучли таркиби билан тўп суриши кутилмоқда. Кеча “Жар” стадионига бориб, футболчиларнинг ўйинолди машғулотини кузатдик.Айтиш мумкинки, барчанинг кайфияти юқори ва ҳамма ўйинга шай. Жароҳат туфайли бугун Санжар Турсунов майдонга туша олмайди. Лекин қолган футболчилар баҳсга тайёр.

Кечаги машғулотда биргина Турсуновни ҳисобга олмаганда қолган ҳамма қатнашди. Олмалиқдаги ўйинда асосий таркибда ҳаракат қилган футболчилар кеча алоҳида чигалёзди машқларини бажаришди. Улар тўп билан деярли ишлашмади ҳисоб. Қолган футболчилар билан эса машғулотни бош мураббий Миржалол Қосимовнинг ўзи ўтказди. Айтганча, кечаги машғулотда ёрдамчи мураббий Бахтиёр Ашурматов кўринмади. Бизга маълум бўлишича, Ашурматов ҳозир “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг очилиш маросими туфайли Наманганда бўлиб турибди.

Терма жамоамизнинг ўйиндан олдинги машғулоти бир соат давом этди. Машғулот одатдагидек енгил машқлар билан бошланди. Футболчилар дастлаб “квадрат” ўйнашди, кейин майдонннинг ярмида иккига бўлиниб футбол ўйнашди ва машғулот охирида дарвоза томон жарима зарбаларини амалга оширишди. Бугунги ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхати:

Игнатий Нестеров, Элдор Суюнов, Виталий Денисов, Виктор Карпенко, Жасур Ҳасанов, Максим Шацких, Владимир Козак, Анзур Исмоилов, Шавкат Муллажонов, Улуғбек Бақоев, Ислом Тўхтахўжаев, Игорь Сергеев, Диёр Туропов, Фозил Мусаев, Сардор Рашидов, Наврўз Олимов, Сардор Собирхўжаев, Одил Аҳмедов, Олег Зотеев.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика