RU

Последние новости

18:09Япония Бразилиянинг додини берди  0 17:54Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:40Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  8 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  1 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  8 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  12

Темурхўжа Абдухолиқовнинг юбилей голига битта қолди Новости

Темурхўжа Абдухолиқовнинг юбилей голига битта қолди

"Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов "Машъал" билан ўйинда учта гол уриб, хет-трикка эришганидан сўнг унинг бу мавсум олий лигада урган голлари сони 19тага етди.

Агар у яна битта тўп киритадиган бўлса, бу йилги голлари 20тага, умумий ҳисобда эса 50тага етади! Статистикага эътибор берадиган бўлсак, Темурхўжа Абдухолиқов 2011-2013 йилларни "Пахтакор"да ўтказиб, шу давр оралиғида Олий лига ўйинларида жами 22та гол урган.
2011 йил -  3 гол
2012 йил - 13 гол
2013 йил - 6 гол

Ҳужумчи 2014 йилни Хорватиянинг "Хайдук" клубида ўтказган ва Тошкентга қайтгач, 2015 йилнинг бошида "Локомотив" сафига ўтган. У ўтган йил "Локо" таркибида 8та гол урганди. Бу мавсум эса голлари сони 19та бўлиб турибди.
2015 йил - 8 гол
2016 йил - 19 гол (ҳозирча...)

Чемпионат якунига етишига ҳали бешта тур борлигини инобатга олиб, Темурхўжа албатта 50талик маррани забт этади ва ундан ўтади деб умид билдирамиз. Яна шуни қўшимча қилиш жоиз, бу йил Абдухолиқов учун фаолиятидаги энг сермаҳсул мавсум бўлмоқда. Футболчи ўз голлари орқали "Локомотив" рекордчисига ҳам айланиб олди.



"Локомотив"нинг барча мавсум тўпурарлари:

2004 йил - Марсель Идиатуллин - 7та
2005 йил - Марсель Идиатуллин - 11та
2006 йил - Марсель Идиатуллин - 12та
2007 йил - Илҳом Мўминжонов - 5та
2008 йил - Олим Навкаров - 9та
2009 йил - Музаффар Умрзоқов - 10та
2010 йил - Арам Восканян, Музаффар Умрзоқов - 3та
2012 йил - Зайниддин Тожиев - 12та
2013 йил - Фарҳод Тожиев - 17та
2014 йил - Фарҳод Тожиев - 13та
2015 йил - Санжар Шоаҳмедов - 14та
2016 йил - Темурхўжа Абдухолиқов - 19та (давоми бор...)

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика