RU

Последние новости

08:30Расман: «Қизилқум»ни яна 4 нафар футболчи тарк этди  0 08:06Суперлигада ўйнашга даъвогар «Хоразм»га «Локомотив» футболчиси ўтишга яқин  0 07:42А Серия. «Интер»да ғалаба, «Фиорентина» мағлуб бўлди  0 01:47МЮ босслари Рэшфордни таркибдан чиқариб юборган Аморимга босим ўтказишадми?  8 00:57"Арсенал"дагилар ҳавотирда  1 00:18"Интер" - "Комо". Таркиблар билан танишинг  0 00:01Зидан фақат иккита жамоани бошқариши мумкин  6 23:31ОКМК Дубайда Россиянинг икки клуби билан ўйнайди  0 22:43Роналду: "Қайси биринг Мессини мендан кучлироқ дединг?"  13 22:23Тозалик инспекторлари МЮ стадиони баҳосини 4дан 2га туширди. Нега?  4 21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  14 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  5 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  5 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  2

Суперлиганинг 4-тур ҳакамлик таҳлили. Жуда кўп баҳсли вазиятлар! Россиялик экспертимиздан навбатдаги таҳлил Новости

Суперлиганинг 4-тур ҳакамлик таҳлили. Жуда кўп баҳсли вазиятлар! Россиялик экспертимиздан навбатдаги таҳлил

Championat.Asia'нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!") Суперлиганинг 4-тур ўйинларидаги энг баҳсли ҳакамлик қарорларини ўрганди.

"Сурхон" - "Бухоро"

ВИДЕО

Ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қилди, сабаби ҳимоячи тўпга етиб бормоқда ва "ўйинчи орқали" бўлса ҳам унга ўйнамоқда. Ҳужумдаги ўйинчининг контакти тўпга ўйнашнинг натижасидир. VAR'нинг бундай ҳолатга аралашишига тўғри келмади.


"Сурхон" - "Бухоро"

ВИДЕО

Ҳакам қизил карточка кўрсатиб тўғри қилди, сабаби ўйин тўхтатилган пайт рақибга қилинган атайин ҳаракат бор, ўйинчи тажовузкор ҳаракат қилмоқда. VAR бу эпизодга аралашиб тўғри қилди.


"Сурхон" - "Бухоро"

ВИДЕО

Видеоёзувдан ўйинчининг чап қўл билан рақибни ургани (ёки урмагани)ни аниқ тасдиқлаш имконсиз, аммо ўйинчининг тажовузкор ҳаракати учун ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлаш мумкин.


"Сурхон" - "Бухоро"

ВИДЕО

Такрорий вазият учун омадсиз ракурс, аммо ҳимоячининг қўли танасига жуда яқин турибди, шунингдек қўли унинг танасини сунъий тарзда катталаштирмаяпти. Тўғри қарор — ўйинни давом эттириш.


"Нефтчи" - ОКМК

ВИДЕО

Ҳакам голни тўғри ҳисоблади: ҳужумчи дарвозабонга қаратилган ҳаракатни амалга оширмади, уни туртмади, у шунчаки жойида турди, бу эса қоидаларда таъқиқланмаган. Дарвозабоннинг эҳтиётсизлиги ва ўйинчиларнинг, жумладан, унинг шериклари тўпланиши голга сабаб бўлмоқда. VAR бунга аралашмай тўғри қилди.


"Нефтчи" - ОКМК

ВИДЕО

Тўп ростдан ҳам майдондан ташқарига чиққани ва қоидабузарлик тўп майдонни тарк этганда содир бўлгани сабаб, ўйинни тўпни ён чизиқдан ўйинга киритиш билан бошлаш керак. Аммо, шу билан бирга ўйинчига қўпол ҳаракат учун сариқ карточка бериш керак. Тажовузкор ҳаракат йўқ: ўйинчи тўпнинг майдондан чиққанини ҳисобга олмай, у учун курашишга уринмоқда. Зарбанинг кучи йўқ, тажовузкорлик йўқ, унга қилинган ҳаракат йўқ. VAR бундай ҳолатга аралаша олмайди, аммо эпизодни текшириши керак.


"Нефтчи" - ОКМК

ВИДЕО

Бу ерда дарвозабонни ёпиб қўйиш йўқ, аммо дарвозабоннинг олдида турган сариқ либосдаги ўйинчида оффсайд бор ва улар орасида кичик контакт ҳам. Ушбу ўйинчи шеригининг бош билан енгил зарба берган пайтида ўйиндан ташқари ҳолатда турган ҳолда, дарвозабоннинг тўпга ўйнаш имкониятига таъсир қилмоқда. Бу голни бекор қилиш керак эди.


"Нефтчи" - ОКМК

ВИДЕО

Уриб юборишдаги ҳолат учун классик сариқ карточка. Ўйинчи рақибининг юзига қўли билан зарба бермоқда, тўп учун кураш олиб борилган. VAR эпизодга аралашиб хато қилган, четлатиш учун зарба кучи ва буни урғу билан амалга ошириш етмайди.


"Нефтчи" - ОКМК

ВИДЕО

Кўк либосдаги ўйинчи тўпни елкаси билан ёпмоқда, дарвозабон эса тўпга сакрамоқда. Аммо, айнан ўйинчи — контакт ташаббускори, сабаби ўйлаб дарвозабон тарафга ҳаракатни амалга оширмоқда. Тўғри қарор — ўйинни давом эттириш. VAR эпизодга тўғри аралашмаяпти.


"Нефтчи" - ОКМК

ВИДЕО

Дарвозабон очиқчасига тўпга биринчи ва унга ўйнамоқда. Ундан кейин ўйин контакти содир бўлмоқда. Майдондаги вазиятни издан чиқармаслик учун катта хоҳиш билан дарвозабон фойдасига жарима белгилаш керак, сабаби ўйинчига унга келиб урилмоқда.


"Қизилқум" - "Насаф"

ВИДЕО

Ҳакамлар учун қийин вазият. Менимча, бу симуляция. Ҳужумчи тўпни олдинга ташлаб, билган ҳолда ҳимоячи томон ҳаракатланмоқда ва ташаббускорлик билан унинг оёғини қидирмоқда. Ҳимоячининг барча ҳаракати унинг контактдан қочишга уринаётганидан далолат беради. Ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қарор қабул қилди. VAR 11 метрли зарба белгиланганда, унга аралашиши керак.


"Қизилқум" - "Насаф"

ВИДЕО

11 метрлик зарбани белгилаш ва тўпга ўйнаш уринишисиз яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилиш учун қизил карточкани кўрсатиши керак. Санкция билан чегара вазияти, сабаби тўп юқорида ва ўйинчи деярли унга эгалик қилмаётганди, аммо, менимча, агар рақиб ушлаб қолмаганда, ўйинчида тўпни ўзига ўнглаб олиш ва кейинги тегиниш билан гол уриш имконияти бўларди. Қўлдан рақибнинг узоқ муддат ушлагани аён. VAR эпизодга тўғри аралашмоқда.


"Қизилқум" - "Насаф"

ВИДЕО

Ҳакамдан ўйинни давом эттириш талаб қилинганди. Ҳужумчининг ўнг оёғи билан елка қўйишга ва оёғини майдонга қўйишга уринган ҳимоячининг чап оёғи ўртасида кичик контакт. Тўп учун курашда бир хил кураш, ҳужумчи контакт асоратини бироз "кучайтирди". Шунингдек ушбу вазият вақти (98-дақиқа) - бундай вазиятда 11 метрлик нуқта барчага яққол аён бўлиши керак. VAR бу эпизодга аралашмай тўғри қилди.


"Металлург" - "Пахтакор"

ВИДЕО

Дарвозабон эҳтиётсизлик билан оёқларини тўпга ташлади, унга улгурмай, рақибнинг тўпиғига зарба бермоқда. Бутсанинг тишлари олдинга йўналган, бу эса рақиб хавфсизлигига раҳна солади. Тўп ҳали майдонда эди. Сариқ карточка ва 11 метрлик зарба. VAR эпизодга аралашиб тўғри қилди.


"Металлург" - "Пахтакор"

ВИДЕО

Ҳакам 11 метрлик зарбани белгилаб тўғри қилди. Тўп ҳимоячининг оёғи орқали рикошетдан сўнг (бу тўпга ўйин эмас) танадан узилган қўлга тегмоқда. Қўл нотабиий ҳолатда, тананинг ҳажмини ошириб турибди, унга перпендикульяр. Карточка керакмас, сабаби бу ўйинчилар турган жойга урғусиз зарба.


"Металлург" - "Пахтакор"

ВИДЕО

Менимча, ўйинни давом эттириш керак эди. Бундай контакт йиқилишга сабаб бўлмайди, яккакурашлар даражасини ошириш керак. Сариқ либосдаги ўйинчи оёғини кўк либосдаги ўйинчи олдига ташламоқда. У эса контакт ташаббускори бўлган ҳолда, ўнг оёқ тиззаси билан рақиб оёғига ҳаракат қилмоқда. VAR бу вазиятга аралашиши ва яккакураш тафсилотларини кўрсатиши керак. Шунингдек, бу ўйинда ҳакамнинг кўк либосдаги жамоага икки бор 11 метрли зарба белгилагани ўз ролини ўйнади, сабаби ҳакам онгида вазиятни бироз "тенглаштириш" фикри бўлган.


"Бунёдкор" - "Турон"

ВИДЕО

Ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қилди, VAR вазиятга аралашмаяпти. Икки ўйинчи бир вақтда тўпга ўйнамоқда ва сўнгра ўйин контакти содир бўлмоқда. Ҳимоячининг тўпга ўйнаётгани муҳим, кейинчалик унинг ҳаракати эҳтиётсизлик ҳисобланмайди. Ҳакамларнинг тўғри қарори.


"Олимпик" - "Андижон"

ВИДЕО

Ҳакамнинг яхши ҳаракати ва идеал позиция. Ҳакам 11 метрлик зарбани белгиламай, тўғри қилди, аммо ҳужумчини симуляция учун сариқ билан жазолаш керак эди деб ҳисоблайман. Шубҳасиз, у йиқитишни тасвирлашга уринди ва бу ҳакамни чалғитишга ҳаракат. VAR аралашмай тўғри қилмоқда.


"Олимпик" - "Андижон"

ВИДЕО

Ҳимоячининг қўли жазоланмайдиган классик ҳолат, ҳакамларнинг қарори тўғри. Тўп ҳимоячининг бош билан ўйинидан сўнг бироз қўлга тегмоқда ва сўнгра оёққа йўл олмоқда. Ўйинчи тўпга ўйнаган ва сўнгра у қўлига йўл олган вазият. Ўйинни давом эттириш тўғри қарор.


"Олимпик" - "Андижон"

ВИДЕО

Ҳакамларнинг якуний қарорини қўллаб-қувватлаш мумкин, сабаби аввало контакт жойи яққол тўпиқдан юқорида. Тишлар қурол сифатида, тўпга ўйнашнинг яққол имконияти ёки тўпга кураш йўқ, контакт кутилмаганда кетмоқда, сўнгра оёқлар тўпиққа тушмоқда, шунингдек тишлар ҳам. Бундай вазиятларда ҳакамларнинг қарорини қўллаб-қувватлаш керак.


Шундай экан, Суперлига ҳакамлари 20та баҳсли вазиятларда атиги учта хатога йўл қўйишди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика