RU

Последние новости

02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  1 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  0 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  2 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  2 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  11 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5

Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими? Новости

Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?

Экспертимиздан баҳсли ҳолатлар таҳлили.

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Телеграм канали) ўз ҳакамлар жамоаси билан бирга Суперлиганинг 26-тур учрашувларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.


 "Хоразм" - "Пахтакор"

Ҳакам дастлаб фақат "Пахтакор" ўйинчисини майдондан четлатди, аммо видеотакрорни кўргач, тўғри қарор қабул қилиб, "Хоразм" ўйинчисига ҳам қизил карточка кўрсатди. Аслида айнан у тўпга ўйнашга уринмай ва имконияти бўлмай туриб, рақибининг юз қисмига қўли билан зарба беришга ҳаракат қилган эди. Тўғри қарор – ҳар иккала ўйинчини майдондан четлатиш.

ВИДЕОЛАВҲА


"Бухоро" - "Сўғдиёна"

"Бухоро" жамоасининг 10-рақамли ўйинчиси тўпга диққатини қаратган ҳолда ҳаракатланди, шундан сўнг тўп унинг қўлига тегди, бу ҳолат ўйин қоидаларига кўра жазога тортилмайдиган ҳаракат ҳисобланади. Бироқ агар ўйинчининг ўзи гол урган бўлса, ҳатто жазога тортилмайдиган қўл теккандан кейин ҳам гол бекор қилиниши керак эди. Аммо ушбу ҳолатда у тўпни шеригига узатди, шу сабабли гол тўғри ҳисобланди.

ВИДЕОЛАВҲА


"Бухоро" - "Сўғдиёна"

"Сўғдиёна" ўйинчиси рақиб жарима майдонида йиқилди. Мавжуд ракурслардан қоидабузарлик бўлган-бўлмаганини аниқлаб бўлмайди. Агар ҳакамнинг хато қилганини исботловчи далил бўлмаса, гол тўғри ҳисобланади.

ВИДЕОЛАВҲА


"Қўқон-1912" - "Навбаҳор"

Фикримизча, ҳакам "Навбаҳор" ўйинчисини рақибни яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилгани учун майдондан четлатиб, тўғри йўл тутди. Ҳужум йўналиши марказдан, очиқ майдон мавжуд, иккинчи ҳимоячи эса анча узоқда жойлашган. Барча мезонлар қизил карточка кўрсатишни талаб қилади.

ВИДЕОЛАВҲА


❌✅ "Бунёдкор" - "Машъал"

"Машъал" жамоаси ўйинчиси тўпни ўйнашга уринмасдан, рақиб танасига қараб югуриб, қоидаларни қўпол равишда бузади. Бунга жавобан, "Бунёдкор" жамоаси ўйинчиси рақибга жавоб қайтарди. Тўғри қарор: қўпол ўйин учун "Машъал" ўйинчисига сариқ карточка, тажовузкор хатти-ҳаракат учун "Бунёдкор" ўйинчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди.

P.S. Ҳакам "Машъал" ўйинчисига сариқ карточка кўрсатмади.

ВИДЕОЛАВҲА


"Сурхон" - "Андижон"

"Андижон" жамоаси ўйинчиси қасддан рақибининг юзига ҳаддан ташқари куч билан зарба берди. Ўйин давомида ҳакам тафсилотларни аниқ кўра олмади, лекин ВАР тўғри аралашиб, ҳакамни видеотакрорни кўриб чиқишга таклиф қилди. Тўғри қарор – тажовузкор хатти-ҳаракат учун қизил карточка.

ВИДЕОЛАВҲА


"Сурхон" - "Андижон"

"Сурхон" жамоаси ўйинчиси дарвозага зарба беришга уринган пайтда рақиб билан тўқнашув юз берди. "Андижон" футболчиси ортиқча ҳаракат қилмади, оёққа зарба бермади ёки чалиб йиқитмади. Бизнингча, ҳакам вазиятни тўғри баҳолаб, ўйинни давом эттиришга қарор қилди.

ВИДЕОЛАВҲА


Шу тариқа, Суперлиганинг 26-тур учрашувларида ҳакамлар фақат битта хатога йўл қўйди.

Рейтинг: -1   

Комментарии

   
30 окт 12:30:06
Фарход
Ответ на комментарий пользователя Фарход
Бу масум '"' Судья '"' Рефери '"'Хакам'"'-лар мавсуми десак муболага булмайди. Республика буйича коррупция га карши кураш олиб бораётган бир пайтда жаноб реферилар мазза килиб юрибти, айрим кулгули 3,0 млн. Взятка билан камалиб кетаяпти, булар буса, ният бировга ёмонлик тилаш эмас,
Бутун бир бошли жамоа мехнатини оёк ости килиш умуман нотугри иш. Совет даврида бир макола бор эди { мумкин ундан -дан олдин } - '"' хакикат эгилади - букилади, лекин синмайди '" деган, энди синмайди деб эгилиб -букилверадиларми жаноб реферилар
   
30 окт 12:26:25
Ulugbek Dehqonboyev
Футболчи.номига.нолойик.ифлослар.купайиб.кетди.чемпионатимида.сал.нарсага.йотволади.тегар.тегмас.бакириб.хамма.эшитсиндеб.шаллакилик.килиб.йикилади.хакамни.узига.каратиш.учун.афсус.узбегим.
   
30 окт 12:21:49
Фарход
Бу масум '"' Судья '"' Рефери '"'Хакам'"'-лар мавсуми десак муболага булмайди. Республика буйича коррупция га карши кураш олиб бораётган бир пайтда жаноб реферилар мазза килиб юрибти, айрим кулгули 3,0 млн. Взятка билан камалиб кетаяпти, булар буса, ният бировга ёмонлик тилаш эмас,
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика