RU

Последние новости

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  4 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  6 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

Суперлига ва Про лига клублари келаси йилги смета лойиҳасини ЎФА олдида ҳимоя қилмоқда Новости

Суперлига ва Про лига клублари келаси йилги смета лойиҳасини ЎФА олдида ҳимоя қилмоқда

Теги :  Суперлига
Суперлига ва Про лига клублари келаси йилги смета лойиҳасини ЎФА олдида ҳимоя қилмоқда.

Суперлига ҳамда Про лигада иштирок этаётган клубларга ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланишини мониторинг қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 апрелдаги «Футбол клублари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 261-сонли қарорига мувофиқ профессионал футбол клубларининг йиллик харажатлар сметаси ЎФА билан келишилган ҳолда тасдиқланиши белгиланди. 

Барча футбол клублари 2022 йилги харажатлар сметаси лойиҳасини ҳозирданоқ ишлаб чиқмоқда ва ЎФАга келишиш учун тақдим этмоқда. Клубларнинг аввало инфратузилма ва академияни ривожлантириш масаласига пул йўналтиришини таъминлаш учун ЎФА ва ЎзПФЛ вакилларидан ташкил этилган махсус комиссия клубнинг йиллик харажатлар сметасида биринчи навбатда стадион ва майдон парваришига, академия ҳамда ўқув-машғулот қароргоҳини ташкил қилиниши, аёллар ва футзал жамоалари, шунингдек турли ёш тоифасидаги жамоаларнинг мусобақалардаги иштироки харажатлари акс этгани бўйича ўз таклиф ва тавсияларини бермоқда. 

Бундан кўзланган асосий мақсад – аксарият клубларда узоқ йиллардан буён ечим топмай келаётган инфратузилма бўйича камчиликларни босқичма-босқич бартараф этишдан иборат.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика