RU

Последние новости

23:35Бундеслига. "Бавария" - "Вердер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:13Роналду кетма-кет 5 ўйинда гол урди  8 22:49А Сериянинг январь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 22:19Саудия Арабистони. Дуран дебютида дубль қайд этди, Роналдудан 924-гол, Шукуров 80 дақиқа ўйнади  16 21:50Серхио Рамос нима сабабдан 93-рақамда ўйнашини айтди  0 21:36"Насаф" назорат ўйинида "Лиепая"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  7 21:21"Андижон" назорат ўйинида Норвегия жамоасига мағлуб бўлди  1 20:56ОКМК ўртоқлик ўйинида КХДР термасига мағлуб бўлди  4 20:35"Локомотив" Туркияда Қозоғистон миллий терма жамоасига қарши ўйнайди  1 20:24Қизларга футзал керак  11 19:45Симеоне "Реал"га қарши баҳс олдидан: "Ҳакам ҳақида ўйлаётганим йўқ"  12 19:24"Ал Насср" - "Ал Фейҳа". Криштиану Роналду ва Отабек Шукуров асосий таркибда  6 18:52Эрон. Чемпонлик учун курашётган Ўткир Юсупов ва "Фулад" ютқазиб қўйди  0 18:34Хитойдаги Осиё Кубогида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам иштирок этади  0 18:18Назорат учрашуви. "Динамо" - "Арал" 1:1  2

Суперлига. “Нефтчи” яна мағлуб бўлди, бу сафар “Қизилқум”га Новости

Суперлига. “Нефтчи” яна мағлуб бўлди, бу сафар “Қизилқум”га

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган “Нефтчи” - “Қизилқум” учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

Ўйин бошланди. 9-дақиқада Сидоров деярли бирга бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни очилиб бораётган Ҳакимовга ташлади. Шерзод тўпга бироз улгурмади. 18-дақиқада "Нефтчи" кетма-кет ҳужум қилмоқда. Фарғоналикларнинг ҳужумлари асосан қанотлар орқали ташкил қилинмоқда.

21-дақиқада "Нефтчи"  қанотдан тезкор ҳужум ташкил қилди. Бироқ Сидоров Кимсанов ташлаб берган тўпга улгурмади. 

27-дақиқада "Қизилқум" майдон марказида тўпга эгалик қилиб ҳужумлар ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ фарғоналиклар майдон марказида кучли прессинг ташкил қилишмоқда. 

36-дақиқада Шерзод Ҳакимов узоқдан ўз омадини синаб кўрди. Зарба жуда кучли ва хавфли чиққани билан бироз ноаниқ кетди. Шубҳасиз, Черемесин бу зарбага тайёр эмас эди. 

42-дақиқада мезбонлар жарима тўпи амалга оширишди. Тўпни "Нефтчи" вакилларидан бири боши билан кучли тарзда рақиб дарвоза томон йўллади. Бироқ тўп тўғри Черемесиннинг қўлига келиб тушди.

55-дақиқада Маматхўжаев "Қизилқум" жарима майдончасига ёриб кирди. Унинг ерлатиб узатган тўпини навоийликлар қайтаришди.

59-дақиқада "Қизилқум"нинг тезкор қарши ҳужуми. Геворкян узатиб берган тўпга ҳеч ким етиб кела олмади.

61-дақиқада Григалашвили тўп билан рақиб жарима майдончасига яқинлашди ва тўпни чапроқда қулай вазиятда турган Геворкянга узатди. Артур кучли ва аниқ зарбаси билан ҳисобни очди - 0:1.

67-дақиқада Григалашвили ўнг қанотдан ажойиб тарзда рақиб жарима майдончасига кириб борди ва тўпни дарвоза олдида қулай вазиятда турган Нагаевга узатди. Иван икки уч метрдан бўш дарвозани нишонга ола билмади.

82-дақиқада Григалашвили Нагаевни рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқарди. Иваннинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди.

89-дақиқада "Қизилқум" дарвозабони Евгений Черемисин қизил карточка олиб майдонни тарк этди. 

Ўйинда "Қизилқум" ғалабага эришди.


Нефтчи

Суперлига. Тур 18

24/07/2018, 20:00

1
:
0
Завершен

Кызылкум

Артур Геворкян - 62'

45'
90'
46'  Андрей Сидоров (Абдурахман Абдулхаков)
67'  Мурод Бободжанов (Достон Ташматов)
71'  Авазбек Улмасалиев (Игорь Таран)
40'  Эльдор Бойматов
62'  Артур Геворкян
62'  Элгужа Григалашвили
79'  Эльдор Бойматов (Миржалол Касымов)
90'  Евгений Черемисин
90'  Иван Нагаев (Артём Макосин)


18-тур
24 июль, сешанба
20:00 - “Нефтчи” - “Қизилқум” 0:1
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Шерзод Қамаров, Сардор Ҳакимов, Раҳим Каримов.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Маъмур Саидқосимов
Гол: Артур Геворкян 62, - 0:1 (Элгужа Григалашвили).
"Нефтчи": Музаффар Абдуллаев, Шукурали Пўлатов, Жалил Кимсанов, Мурод Бобожонов (Достонбек Тошматов, 67), Аброр Исмоилов, Андрей Сидоров (Абдураҳмон Абдулҳақов, 46), Авазбек Ўлмасалиев (Игорь Таран, 71), Бобурбек Йўлдошев, Авазхон Маматхўжаев, Шерзод Ҳакимов, Достонбек Турсунов
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Дилёрбек Эрматов, Ҳусниддин Ғофуров, Миржамол Неъматов, Хуршидбек Асқаралиев, Исломбек Каримов

"Қизилқум": Евгений Черемисин, Гиорги Квесиешвили, Дониёр Усмонов, Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Элдор Бойматов (Миржалол Қосимов, 79), Иван Нагаев (Артём Макосин, 90+2), Салим Мустафоев
Захира: Эркин Жабборов, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Алишер Саноев, Самандар Шодмонов, Неманья Йованович, Бекзод Ғанижонов

Огоҳлантиришлар: Элдор Бойматов 40,  

Четлатиш: Евгений Черемисин 90.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика