RU

Последние новости

19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  0 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  3 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  7 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  15 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  10 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Суперлига 4-турида стадионларга жами 74909 нафар мухлис келди Новости

Суперлига 4-турида стадионларга жами 74909 нафар мухлис келди

Кеча Суперлига баҳсларининг 4-тури ниҳоясига етди.

Мазкур турда томошабинни жалб этиш бўйича пойтахт стадинлари етакчи бўлишди. “Бунёдкор” ва “Бухоро” жамоалари ўртасидаги ўйинни 15421 нафар ишқибоз бевосита стадионнинг ўзида томоша қилган бўлса, “Пахтакор” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашувга 15100 нафар томошабин ташриф буюрди.

Пойтахт стадионлари учун бу каби кўрсаткич анчадан буён қайд этилмаётган эди. Шу нуқтаи назардан ҳам пойтахт жамоалари ўйинларига қизиқиш турма-тур ошиб бораёттганлигини эътироф этиш лозим.

Умумий ҳисобда эса Суперлига 4-турида стадионларга жами 74909 нафар томошабин ташриф буюрди.


Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси раҳбарияти томонидан футболни янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар Суперлига баҳсларининг шиддатли ўтиши билан биргаликда мухлисларнинг стадионга қайтаришга ҳам хизмат қилмоқда.

Шу билан бирга стадионларга мухлисларни янада кўпроқ жалб қилиш учун қандай чора-тадбирларни амалга ошириш керак? Стадионларда мухлисларга яна қандай қулайликлар ва шарт-шароитлар яратилиши зарур? Ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда билдириб ўтишингиз мумкин.

Мухлисларнинг барча таклифлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси раҳбариятига тақдим қилинади ва алоҳида кўриб чиқилиб, шу асосида чора-тадбирлар амалга оширилади.

Футбол мухлислар учун, стадионларга ташриф буюринг ва ўз севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг!

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика