Суперлига. 10-тур лауреатлари
21 июн 2021 14:48
Новости
Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.
Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби бу турда Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлди ва дурангга эришди. Бу йилги Суперлигада ютқазмай келаётган "Сўғдиёна" амалдаги чемпион майдонида ҳам ютқазмади. Эътиборлиси сўнгги бор Жиззах клуби 1995 йилги мавсумда "Пахтакор"га қарши сафардаги ўйинда мағлуб бўлмаган экан. Шу туфайли Улуғбек Бақоев championat.asia сайти талқинига кўра 10-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

"Сўғдиёна" "Пахтакор" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашида меҳмонлар посбони Милан Митровичнинг хизмати катта бўлди. У беллашув давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 10-турнинг энг яхши дарвозабони Милан Митрович бўлди.

Бу турда "Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Муҳаммаданас Ҳасанов "Локомотив" дарвозасига чиройли гол урди ва у championat.asia талқинига кўра тур голи деб топилди.

"Насаф" бу тур ўз майдонида "Андижон" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи тайм сўнггида бир киши кам бўлиб қолган қаршиликлар сафида Ҳусайин Норчаев дублга эришди. Шу тариқа, Ҳусайин Норчаев championat.asia талқинига кўра 10-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии