RU

Последние новости

14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  0 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   10 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3 13:05Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  4 13:05КХДР билан ўйинлар ёдингиздами?  3 12:44КХДР - Ўзбекистон учрашувини бизга яхши таниш ҳакам бошқаради  7 12:21АПЛнинг уч клуби Пулишични кузатмоқда  1 12:00Лаосдан гапирамиз  19 11:47Ўзбекистон терма жамоасининг КХДР билан ўйин учун тахминий таркиблари  24 11:26Бундеслиганинг энг яхши тўпурари "Бавария"га ўтишни истамоқда  0 10:51«Реал Мадрид»нинг қишдаги режалари маълум  0 10:18Поль Погба келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:42«Манчестер Юнайтед» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  0 09:07Клопп Испания жамоасини бошқариши мумкин  4

Суҳроб Бердиев: “Ҳоким кубоги мусобақаси яхши ташкил этилди” Новости

Суҳроб Бердиев: “Ҳоким кубоги мусобақаси яхши ташкил этилди”

Ўтган ҳафтада Фарғонада анъанавий вилоят ҳоким кубоги мусобақаси якунига етди.

Унда Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси барча рақибларни доғда қолдириб, чемпионликка эришди. Биз ушбу турнирда қўқонликлар сафида 4та гол уришга эришган Суҳроб Бердиев билан суҳбатлашдик.

- Бу йилги Фарғона вилояти ҳокимида “Қўқон-1912” жамоаси ғолиб бўлди. Умуман олганда мусобақа қандай ўтди?

- Ҳоким кубоги мусобақаси анча яхши ўтди. Гуруҳ босқичини Самарқанднинг "Шердор" клубига қарши ўйин билан бошлаб 3:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Сўнгра "Зафар" устидан 8:0 ҳисобида зафар қучдик. Қувасойнинг "Цементчи" жамоаси билан баҳсда рақиб дарвозасига жавобсиз 3та гол урдик. Гуруҳни Тимур Кападзе бошчилигидаги "Локомотив" (U-21) жамоасига қарши ўйин билан якунладик - 4:1. Шу тариқа гуруҳдаги барча 4та ўйинда йирик ҳисобларда ғалаба қозондик. Чорак финалда Акмал Холматов ва Мансур Саидов каби тажибали футболчиларга эга бўлган "Раш-Милк" жамоаси билан тўқнаш келдик. Бу сафар ҳам жамоадошларим билан ҳаракат қилиб 5:0 ҳисобида ғолиб чиқдик. Ярим финалда "Нефтчи"нинг U-18 жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб финалга йўл олдик. Ҳал қилувчи баҳсда "Нефтчи"нинг асосий таркибига қарши майдонга тушдик. Кескин ва қизиқарли кечган баҳсда битта гол бизга ғалаба келтирди - 1:0.

- Мусобақа ташкилотчилиги қай даражада бўлди?

- Ташкилотчилик ҳам зўр бўлди. Барчасини яхши ташкил қилишди. Айниқса финал ўйинида мухлислар учун яхши шароитлар яратиб беришди. Финал учрашуви тугагач тақдирлаш маросимини юқори савияда ўтказиб беришди. Бир сўз билан айтганда ташкилотчиларга гап йўқ.

- Фарғона вилояти Ҳокими кубогини янада кучли мусобақага айлантириш учун нималар қилиш керак деб ўйлайсиз?

- Йилдан-йилга яхши ўзгаришлар кузатилмоқда. Кубокка бўлган қизиқиш кучайиб бормоқда. Кейинги йилларда хориж клублари ҳам таклиф этилса мусобақа савияси ошиши мумкин.



- Ушбу мусобақа давомида “Қўқон-1912”га уч нафар легионер: Дарвозабон Боян Кнежевич (Сербия), ҳимоячи Милош Николич (Сербия) ва ҳужумчи Недо Туркович (Босния ва Герцеговина) келиб қўшилишди. Бу легионерлар ҳақида фикрингиз қандай?

- Кнежеивич, Николич ва Туркович яхши даражадаги ўйинчилар эканлиги кўриниб турибди. Улар бир нечта ўйинда майдонга тушишди ва жамоага фойда келтиришга ҳаракат қилишди. Лекин уларни жамоада олиб қолиш ёки олиб қолмасликни мураббийларимиз ҳал қилишади.

- “Қўқон-1912” янги мавсум суперлигада ўз олдига қандай мақсад қўяди?

- Ҳозирча раҳбарият томонидан аниқ бир вазифа қўйилмади. Аммо жамоамиз ҳар бир ўйинда қўқонлик мухлисларни хурсанд қилиб, фақат яхши натижани қўлга киритиш учун майдонга тушишимиз аниқ.

- Шаҳбоз Эркинов, Тимур Ҳакимов, Недо Туркович, Носир Отақўзиев. Бу йил жамоада ҳужумчилар жуда кўп. Рақобатга тайёрмисиз?

- (кулади) Рақобат бўлгани яхши. Ҳар бир футболчи асосий таркибда майдонга тушиш учун икки баравар куч билан тер тўкади. Машғулотларда янада кўпроқ ишлайди. Шундай экан мен соғлом рақобатга тайёрман ва ҳеч қачон бундан қўрқмаганман.

- Сизга қишда хориж клубларидан таклиф бўлди деб эшитдик. Агар бу рост бўлса нега трансфер амалга ошмади?

- Тўғри мавсум тугагач бир қатор хориж клубларидан таклифлар бўлди. Бироқ таклифлар ўзим хоҳлаган жамоалардан бўлмади. Шу боис Суперлигада қолиб ўз ўйинимни янада кучайтиришга қарор қилдим.

- Хабарларга кўра, 2019 йил Суперлигада 10та жамоа бўлиши мумкин. Футболчи сифатида бунга қандай қарайсиз?

- Суперлигада 10та жамоа бўлиши мумкинлиги ҳақида мен ҳам эшитдим. Бу ҳақда бир нарса дейишим қийин. Лекин шахсан менга жамоалар сони қанча кўп бўлса шунча яхши.

- Ҳоким кубогидан кейин бир неча кун дам олган “Қўқон-1912” энди Тошкентда йиғин бошлади. Кейинги режалар қандай?

- 12 февралдан Тошкентда йиғилдик. Кунига икки маҳалдан машғулот олиб бораяпмиз. Бу йиғин доирасида 3-4та назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган.



- Ҳоким кубоги финалида сизларга қарши Суперлигани тарк этган “Нефтчи” ўйнади. Улкан тарихга эга бўлган, шонли клубнинг бугунги аҳволига ачиндингизми?

- Албатта шундай жамоа қуйи лигага тушиб кетгани ачинарли ҳолат. “Нефтчи” жамосига фақат омад тилаб қоламан. Тезроқ Суперлигага қайтишларига тилакдошман. Насиб қилса яқин йилларда Суперлигада яна ушбу жамоага қарши дербиларда майдонга тушамиз.

- Қишда жамоани Ўткир Юсупов, Ғиёс Комилов ва Дарко Гожкович каби етакчилар тарк этишди. Бу “Қўқон-1912” учун катта йўқотиш эмасми?

- Тўғри айтасиз бу жамоа учун йўқотиш. Айни пайтда мураббийларимиз бу йўқотишлар ўрнини тўлдириш устида бош қотиришмоқда. Алмаштириб бўлмайдиган футболчи йўқ.

- Айни пайтда Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадион қайта таъмирланмоқда. Бундан айниқса футболчилар хурсанд бўлишса керак?

- Ҳа албатта! Барча футболчилар стадионимиз тезроқ таъмирланишини кутаяпмиз. Ўз майдонимизда мухлисларимиз кўз ўнгида уларни хурсанд қилишни ният қилаяпмиз.

- Мухлисларга қандай ваъда бера оласиз?

- Мухлислар бизни доим мана шундай қўллаб-қувватлашдан чарчашмасин. Ҳаммалигига раҳмат айтаман. Қўқонлик мухлислар бизни ҳеч қачон ёлғизлатиб қўйишмайди, уйда ўйнаймизми ёки меҳмондами фарқи йўқ. Стадионга келиб бизни қўллаб туришса биз футболчилар ҳам майдонда охирги кучимиз қолгунча улар учун ҳаракат қилишга ваъда бераман.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика