RU

Последние новости

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  6 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Стефано Пиоли: "Милан" ўйин бобида "Ливерпуль" ёки "Байер"дан қолишадиган жойи йўқ" Новости

Стефано Пиоли: "Милан" ўйин бобида "Ливерпуль" ёки "Байер"дан қолишадиган жойи йўқ"

"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли "Сассуоло"га қарши ўйин вақтида Рафаэль Леау манзилига бўлган ҳуштаклар ҳақида гапирди.

"Рафа ўзидан кўп нарса кутилаётганини тушуниб турибди. Бироқ оғир жароҳатдан кейин сафга қайтган футболчи учун барчаси енгил бўлиб кетади деб ҳисобламайман. У жамоа учун яхши меҳнат қилмоқда. Ҳуштаклар эса ундан бундан ҳам кўпроғини кутишаётганидан далолат. Биламиз, Рафа жамоага кўпроғини бера олади.

Агарда мавсум бугун якунланганида афсусланса бўларди. Бироқ олдинда ҳали ўйинлар кўп ва уларнинг ҳар бирига катта эътибор бера оламиз. Биз янада яхшироқ ўйнай олишимиз, кўпроқ вазиятлар яратишимиз керак, бугунги ўйинга эса тўғри йўналиш топгандик.

Мавсумнинг иккинчи ярмида кўпроқ очколар тўплаб, етакчиларга яқинлашиб олишимиз керак. Европа лигаси - мақсадимизга айланади. У ерда ҳам яхши жамоалар бор. Ўйин бобида "Ливерпуль" ёки "Байер"дан унчалик ортда қолмаяпмиз. Бу қийин вазифа, ўйинлар пайшанба куни бўлади. Бироқ ҳаракат қилиб кўрсак бўлади", - деди Пиоли.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика