RU

Последние новости

19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  0 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  26 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   1 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  4 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   9 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  25 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  3 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  32 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5

Сречко Катанец: "Турнир сўнгига қадар барчага имконият беришга ҳаракат қиламан" Новости

Сречко Катанец: "Турнир сўнгига қадар барчага имконият беришга ҳаракат қиламан"

Осиё Кубоги саралаши 1-тури доирасида Ўзбекистон - Шри-Ланка учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Сречко Катанец ўз фикрларини билдирди.

- Ўзингиз кўрдингиз, ўйин яхши руҳда ўтди, футболчиларга раҳмат айтаман, улар профессионал ўйин намойиш этишди. Мен ўйин тугагунча ғалабага ишонмайман, фалсафам шундай. Қолаверса, рақиб посбони яхши ўйин намойиш этди.

Машарипов: - Бу босқичда илк бор ўйнашимиз. Эндиликда қайтадан жамоа шакллантириб, Япония, Корея сингари жамоаларга қаршилик қила оладиган жамоа шакллантириб, янги босқичга чиқмоқчимиз.

- Асосан голлар стандартдан киритилди. Машғулотларда шунга кўпроқ урғу берилганмиди?

Машарипов: - Гол урсак, жамоа очиқ ўйин намойиш этишга мажбурлигини билардик. Машғулотдан кейин қолиб стандартлар устида ишлаймиз, замонавий футболда стандарт пенальтига тенг.

- Бугун майдонда Ўруновни кўрмадик.

Катанец: - Жавобим оддий. Бошқа ўйинчиларга имконият бердим. Турнир сўнгигача барчага имконият беришга ҳаракат қиламиз.

- Бугунги жамоа нияти ҳужумга қаратилди, режа шу эдими, ўйинчилардан қониқдингизми?

- Ўзим ҳам ҳайронман, бундай жамоаларга қарши тайёрлаш қийин. Улар ҳимояда ётадиган жамоа. Уларнинг асосий мақсади камроқ гол ўтказиш. Рақиб қўрқди майдонга чиқишга. Иккита жарима зарбасидан сўнг гол урдик. Бундай баҳсларда ҳар нарса бўлиши мумкин. Кучсиз жамоа битта зарба билан ҳам жазолаши мумкин.

- Жамоанинг ўзаги шуми ёки уни шакллантириш яна давом этадими?

- Ҳалигача жамоа шаклланишда давом этмоқда. Шукуров, Шомуродов, Машарипов каби футболчилар жамоанинг асосига айланди. Ўйлайманки, булар билан жиддийроқ натижага эришамиз. Бизда ёш талантли футболчилар ҳам кўп. Терма жамоага нафақат жамоавий ўйнайдиган, балки индивидуал ўйинчилар ҳам керак, чунки буларсиз пас билан натижага эришиб бўлмайди. 

- Championat.asia сайтида Аргентинага қарши ўртоқлик учрашуви қолдирилгани ҳақида ўқидик. Бунга сабаб нима?

- Бу ҳақда биринчи эшитишим, хабарим йўқ эди. Бизни олдинда яна икки саралаш баҳси кутиб турибди. Менга айтишича, Мальдив яхши ўйин кўрсатибди. Аргентина ҳақида эса ҳозир сиздан эшитдим.

- Биз фақатгина битта ҳужумчи — Шомуродовга асосланган таркибга ўргандик. Кучсизроқ жамоаларга қарши бошқача тактика синаб кўриш мақсадга мувофиқ эмасми?

- Бу ҳақда ўйлаб кўрамиз. Мен футболчиларнинг ҳолатини яхши биламан ҳамда таркибдан келиб чиқиб қарор қабул қиламан.

Рейтинг: -23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика