"Спартак" РПЛдаги иштирокини давом эттирадими? Леонид Федун баёнот берди
12 авг 2020 14:28
Новости
"Спартак" РПЛдаги иштирокини давом эттирадими? Леонид Федун баёнот берди
"Мен мухлислардан, "Спартак" фахрийларидан, журналистлардан, умуман ҳакамларнинг ўзбошимчаликларига қарши "Спартак-Москва"ни қўллаган барчадан миннатдорман. Биз биргаликда асосий нарсага эришдик: ҳакамлик тизимидаги ўзгаришлар. У янада обьективроқ ва ҳар хил таъсирлардан халос бўлди.
Футбол - ҳалол ўйин, у сиёсий ўйинлар учун восита эмас. Афсуски, эътиборни жалб қилиш учун яна ҳам кескинроқ чоралар кўрилиши керак. Мавсумнинг илк ўйини адолатсизлик билан якун топди. Россия футбол иттифоқи эса бундан тўғри хулосалар чиқариб, кейинги ўйинларда шунга ўхшаш вазият такрорланишига йўл қўймаслиги керак.
"Спартак-Москва" футбол клубининг асосий жамоаси 2020/21 йилги мавсумдаги иштирокини давом эттиради. Аммо, ҳакамларнинг шундай таъқиблари давом этадиган бўлса, биз футбол майдонини тарк этишга тайёрмиз. "Спартак" - ҳалол футбол тарафдори!", - дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, РПЛ 1-тури доирасидаги "Спартак" - "Сочи" ўйинини бошқарган ҳакам Казарцев жиддий хатоларга йўл қўйган ва кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлган эди. Жумладан, "Спартак" президенти Леонид Федун ўйиндан сўнг жамоасининг бундай "аҳмоқона" лигада иштирок этмаслигини ва эртага чемпионатдан клуб чиқиб кетишини айтиб ўтганди.
Комментарии