Спалетти кечаги ўйинда нима учун қизил карточка олганини айтди ФОТО
23 сен 2018 10:09
Новости
Спалетти кечаги ўйинда нима учун қизил карточка олганини айтди ФОТО
“Интер” клуби бош мураббийи Лучано Спаллетти кеча оқшом “Сампдория”га қарши кечган учрашувнинг сўнгги сонияларида четлатилган эди.
Миланликлар ўйиннинг 94-дақиқасида ғалаба тўпини киритишган эди. Аввалроқ бош ҳакам майдон эгаларининг иккита голини бекор қилганди.
“Мен ниҳоят учинчи голимиз ҳисобга олинганидан кейин телекамерага қараб, “Гоооол!” деб қичқирдим. Захира ҳаками эса мени ҳақорат қилаяпти деб ўйлаб, бош ҳакам Марко Гуидега хабар берди. Натижада менга қизил карточка кўрсатилди”, - деди Спаллетти.
Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Комментарии