RU

Последние новости

15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  0 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  2 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  9 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  8 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  8 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  15 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4

Сўнгги турда "Обод" "Пахтакор"га ютқазса "Андижон" олий лигани тарк этади Новости

Сўнгги турда "Обод" "Пахтакор"га ютқазса "Андижон" олий лигани тарк этади

Олий лиганинг 29-туридан ўрин олган деярли барча учрашувлар бўлиб ўтди.

Эртага ўтказиладиган "Сўғдиёна" - "Насаф" ўйини олий лигада қолиш масаласига ҳеч қанақасига таъсир қилмайди.

Айни пайтда 20 очко тўплаган "Андижон" энг сўнгги поғонада. Табиийки "бургутлар"нинг олий лигадан тушиб кетиш эҳтимоли жуда баланд.



Сўнгги турда "Андижон" 15-ўринга чиқиб плей-оффда ўйнаши учун дастлаб ўзи "Навбаҳор"ни камида 2:0 ёки йирик ҳисобда мағлуб этиши лозим. 3:1, 4:2 ҳисоблари қониқтирмайди. Шу билан бирга "Обод" охирги турда "Пахтакор" билан ўйинда ютқазмаслиги шарт.

"Обод"нинг нима алоқаси бор дерсиз. Чунки айни пайтда "Обод" ва "Навбаҳор" ҳисобида 23тадан очко бор. Агар "Андижон" 30-турда ютса унда ҳам шунча очко бўлади.

ПФЛ регламентида агар учта клубнинг очколари тенг бўлиб қолса ўша уч жамоанинг ўзаро ўйинлари натижалари орқали ким жадвалда юқорида туриши аниқланиши ёзиб қўйилган.

Бу учта клубнинг ўзаро ўйинлари:
"Обод" - "Навбаҳор" 3:0
"Навбаҳор" - "Обод" 2:1
"Обод" - "Андижон" 0:0
"Андижон" - "Обод" 0:1
"Навбаҳор" - "Андижон" 2:0
"Андижон" - "Навбаҳор" ?-?

Демак, ўзаро ўйинларда "Обод" 7, "Навбаҳор" 6 ва "Андижон" 1 очко олган. Сўнгги турда "бургутлар" ғалаба қозонишса очколари 4та бўлади ва барибир охирги ўринда қолишади.

Агар "Обод" сўнгги турда "Пахтакор" билан дуранг ўйнаса ёки ютса очколари 23та қолмайди. Шунда кураш фақат "Навбаҳор" ва "Андижон" жамоалари ўртасида кечади.

Икки жамоанинг очколари тенг бўлиб қолган тақдирда аввало ўзаро ўйинларга эътибор қилинади. "Навбаҳор" ўз уйида 2:0 ҳисобида ютган. "Андижон" (агар "Обод" "Пахтакор"дан очко олса) ўз майдонида "лочинлар"ни 2:0 ёки ундан йирикроқ ҳисобда мағлуб этса 15-ўринга чиқади. Агар 2:0 ҳисоби қайд этилса ҳам "Андижон" рақибдан тепада бўлади. Бунда ўзаро ўйинлар тенг ҳисобланади ва тўплар нисбатига эътибор қилинади. Бунда "бургутлар" (2:0 ҳисобида ютишса) Наманган клубидан тепада бўлишади.

Шундай экан сўнгги турда "бургутлар" ўзлари "Навбаҳор"ни имкон қадар йирик ҳисобда мағлуб этишлари ва "Обод"нинг "Пахтакор"га ютқазмаслигини кутишади.

Агар сўнгги турда "Обод" "Пахтакор"га ютқазса "Андижон" "Навбаҳор"ни 10:0 ҳисобида ютса ҳам охирги ўринда қолади.

Юқоридаги ўйинлар 22 ноябрь куни соат 14:00да бошланади.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика