Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”
		
		21 июл 09:31
        Новости	
	 
				 
				Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”
Отабек Жўрақўзиев куни кеча клуб матбуот хизматига интервю берди.
- Отабек, “Андижон“нинг янги аъзоси сифатида ўзингизни қандай ҳис қилмоқдасиз?
- Ассалому алайкум! Жамоага қўшилганимдан хурсандман. Ўзимни жуда аъло равишда ҳис қилмоқдаман.
- Машғулотларда ва жамоанинг ичида кўрдикки, сиз худди олдиндан “Андижон“да ўйнаётгандек, эски футболчилардек тасаввур уйғотяпсиз. Мослашиб кетиш ортиқча муаммо туғдирмади, назаримда, шундай эмасми?
- Мослашиш қийин бўлмаяпти. Чунки жамоадаги айрим футболчилар билан бирга ҳаракат қилганмиз, айримлари билан олимпия термасида бирга ўйнаганмиз. Шу боис мослашиш қийин кечмаяпти.
- Аслида “Пахтакор“дан кетишингиз ва “Андижон“га ўтишингиз нима билан боғлиқ?
- Қисқа қилиб айтганда, ўйин амалиёти.
- Жамоа мухлисларига қандай айтар сўзингиз бор?
- “Андижон” мухлислари марказий Осиёда енг зўрларидан деб биламан. Бундай мухлис тўла майдонда ўйнаш ҳар доим ёқимли бўлган. Уй учрашувларини интиқлик билан кутмоқдаман.
- Максим Шацких ҳам кучли ҳужумчи бўлган ва энди сиз унинг қўл остида ўйнайсиз. Сиз ҳам ҳужумчисиз ва бу ҳол Шатских бошчилигида янада “очилишингиз“га хизмат қилади, деб ўйлайсизми?
- Албатта, Максим Шацких қўл остида “Пахтакор”да ҳам ўйнаганман. Кўп нарсаларни ўргатганлар. Ҳозир ҳам ўрганяпман ва яна ўрганишда давом этаман.
- Шацкихнинг ўйинларини эслай оласизми? Масалан, қайси ўйинлари ёки голларини?!
- Биз у пайтда ёш бўлганмиз. Лекин телефон орқали кўрганман. Миллий термада энг яхши тўпурарлардан бири бўлган. Голларига келсак, энг машҳур голларидан бири “Реал” Мадридга урган голларини кўрганман.
- “Андижон“ сафида дастлабки ўртоқлик ўйинида майдонга тушдингиз, қандай таассурот қолдирди?
- Биринчи учрашувни ўтказдик, яхши ўйин бўлиб ўтди, деб айта оламан. Ҳозир жисмоний юкламалар билан ҳаракат қиляпмиз, камчилик ҳам бўлди. Лекин уни устида ишлаб, мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии