RU

Последние новости

11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  7 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0

Швайнштайгер Хайнкесни табриклади Новости

Швайнштайгер Хайнкесни табриклади

"Бавария" ва Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер ўзининг 75 ёшини нишонлаётган Юпп Хайнкесга табрик йўллади.

"Сиз билан "Бавария"да ишлаган пайтларим фаолиятимдаги энг яхши йиллар бўлди. Мени ярим ҳимоянинг марказига кўчирганингиз учун эмас, сиз кўплаб мураббийлар қила олмаган ишни қилдингиз  — жамоани яна бирлаштирдингиз.

Сиз ҳақингизда ёмон фикрда бўлган битта ҳам кишини билмайман. Доим футболчилар билан очиқ муносабатда бўлгансиз, заҳирада ўтирганлар билан гаплашар, барчага тенг муносабатда бўлар, ўйинчилар нима ҳақида ўйлаётганини яхши тушунардингиз. 

Қадрли Юпп, мен нафақат сиз билан танишиш ва ишлаш, балки сиз билан дўстлашиш имконига ҳам эга бўлдим. 75 ёшга тўлганингиз билан табриклайман ва сизга соғлик тилайман", — Бастианнинг сўзларини келтирди "Бавария" матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Юпп Хайнкес 2012/13 йилги мавсумда "Бавария" билан Германия чемпионати ва кубоги, Европа Чемпионлар Лигасида зафар қучган эди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика