Швайнштайгернинг фикрича, Германиянинг муваффақиятсизликлари Гвардиолага боғлиқ
07 июл 2023 09:40
Новости
Швайнштайгернинг фикрича, Германиянинг муваффақиятсизликлари Гвардиолага боғлиқ
Германия терма жамоаси собиқ футболчиси Бастиан Швайнштайгер терма жамоа ўйинидаги омадсизликлар сабабини айтди.
"Ўзгаришлар кўпайиб кетди деб ўйлайман. Гвардиола "Бавария"га ўтганида, барча биз ҳам қисқа узатмалар орқали футбол ўйнашимиз керак деб ҳисоблади. Биз қадриятни йўқотиб қўйдик. Бошқа мамлакатлар Германияга жангчи сифатида қарашарди. Сўнгги 7-8 йилда биз кучли жиҳатларимизни ёддан чиқардик. Биз чиройли пас беришга кўп эътибор қаратиб юбордик. Бу муваффақиятсизлигимиз сабабларидан бири", - деди Швайнштайгер.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги жаҳон чемпионатида Германия гуруҳда қолиб кетганди.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии