Шуҳрат Жўраев: "Нима ҳам дердим, "Нурафшон"ни ғалаба билан табриклайман"
18 мая 2018 21:27
Новости
Шуҳрат Жўраев: "Нима ҳам дердим, "Нурафшон"ни ғалаба билан табриклайман"
Ўзбекистон Про-лигаси 10-тури доирасида "Нурафшон" - "Лабса" учрашувидан кейин меҳмонлар устози Шуҳрат Жўраев ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Бугун икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонда ҳаракат қилишди. Турнир жадвалига назар солсак, икки клуб ҳам ёнма-ён кетишаётганди. Бу эса баҳсдан олдин жамоаларнинг кучи тенг эканлигини билдиради.
Футболда ғалаба билан мағлубият бирга юради. Нима ҳам дердим, "Нурафшон"ни ғалаба билан табриклайман. Мағлубият бизга камчиликларимизни кўрсатиб берди. Кейинги ўйинларга тайёргарликни кучайтирамиз ва мақсадимизга етишишга қаттиқ интиламиз", - деди Жўраев.

"Лабса" жамоаси матбуот хизмати
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии