RU

Последние новости

23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  3 23:09КЖЧ. "Пальмейрас" - "Ал Аҳли" учрашуви тўхтатилди. Нега?  2 22:42Ҳаким Фузайлов: "Сўнгги ўйинимизни 3 кун олдин ўтказгандик, йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди"  1 22:18"Рома" клубга "янги" спорт директори тайинланганини эълон қилди  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди  10 21:59Суперлига. "Андижон" ва "Қизилқум" "Бобур Арена"да муроса кўчасини танлади  45 21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  4 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  6 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  6 19:50"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози  1 19:27Мартинес МЮга ўтишга рози  2 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  5 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  14

Шота Арвеладзе: "Учрашувларнинг соат 18:00 ва ундан кейин бошланишини қўллаб-қувватлайман" Новости

Шота Арвеладзе: "Учрашувларнинг соат 18:00 ва ундан кейин бошланишини қўллаб-қувватлайман"

Ўзбекистоннинг профессионал футбол клублари ўртасидаги 2018 йил учун футбол бўйича мусобақалар регламенти тасдиқланди.

2018 йил учун футбол бўйича мусобақалар регламентидаги талаблар олдинги йиллардагидан анча ўзгарди ва такомиллаштирилди. Ушбу ўзгаришлар ҳақида “Пахтакор” клуби бош мураббийи – Шота Арвеладзе ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

- Чемпионатни янги форматда ўтказиш менга маъқул тушди. Энди ишқибозлар 12 жамоа иштирокида янада қизиқарлироқ учрашувларга гувоҳ бўлишлари мумкин. Шунингдек, иккинчи босқичдаги ҳар бир беллашув деярли финалга тенг бўлади. Совринли ўринлар учун ҳам, лигада қолиш учун ҳам кескин рақобат юзага келади.

Учрашувларнинг соат 18:00 ва ундан кейин бошланишини қўллаб-қувватлайман. Ўтган мавсум жуда иссиқ ҳавода 17:00да бошланган ўйинларни кузатдим. Бундай ҳолатда футболчилар мухлисларга чиройли футбол тақдим эта олишмайди. Ишқибозларнинг ўзи ҳам қулайликни ҳис қилишмайди. Майдонлар масаласига алоҳида эътибор берилганини эътироф этиб ўтардим. Яхши майдонда футбол янада чиройлироқ кўриниш олади.

Тартиб-интизом ва клубларнинг шаклланишига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Бу ўзбек футболи учун катта фойда келтиради деб ўйлайман, - деди мураббий.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика