RU

Последние новости

02:34Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" қийинчиликсиз ярим финалга йўл олди  11 02:10Финал: "Барселона" - "Реал" 1:2 (матнли трансляция)  102 00:38"Бавария" футболчисини 40-50 миллионга сотмоқчи  0 00:16Сиссе "Реал" ва ҳакамлар танқиди ҳақида: "Улар "Барса"дан қўрқишади ва ўзларини оқлаш учун баҳона қидиришади. Бу мағлубият учун тактикадир"  9 23:48"Барселона" — "Реал". Испания кубоги финали учун таркиблар маълум  22 23:32РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Спартак"ни мағлуб этди, Файзуллаев 72 дақиқа ўйнади  18 23:14Англия кубоги. "Кристал Пэлас" "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Лондонликлар финалда "Ноттингем Форест" — "Ман Сити" жуфтлиги ғолиби билан бош соврин учун баҳс олиб боради  5 23:00Рафинья Саудия Арабистонидан келган таклиф ҳақида: "Мен уни ўтган йили қабул қилган бўлардим. Ўшанда руҳан эзилган эдим, бу пуллар эса оилам ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди"  2 22:23Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз"  0 22:14Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон" устидан зафар қучди  58 22:02"Челси", "Интер Майами" ва "Комо" Де Брюйне билан музокара ўтказмаяпти. "Сити" хавбекига "Чикаго Файр"дан таклиф бор  0 21:40Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"  2 21:31Эрон кубоги. "Истиқлол" пенальтидан урилган гол эвазига "Пайкон"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди, Машарипов 90 дақиқа ўйнади  1 21:24Айбек Нурбаев: "Тақвим зич, 7 кундан буён сафардамиз"  2 21:00Суперлига. Ўз уйида меҳмон бўлган "Сурхон" "Машъал" билан дуранг ўйнади  13

Шоҳруз Норхонов терма жамоа, "Пахтакор", Анзур ва Алиқулов ҳақида гапирди Новости

Шоҳруз Норхонов терма жамоа, "Пахтакор", Анзур ва Алиқулов ҳақида гапирди

"Сўғдиёна" ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов 6та гол билан Суперлига тўпурари бўлиб турибди.

Жиззах клуби форварди билан кичик суҳбат уюштирдик.

— Суперлиганинг жорий мавсуми қандай таассурот қолдирмоқда?

— Чемпионатимизнинг бу йилги мавсуми ҳар доимгидан қизиқроқ ўтяпти. Буни ҳар турдан кейин мусобақа жадвалида етакчиларнинг ўзгараётганидан ҳам англаш мумкин. Менимча, бу йил чемпионлик кураши охирги турга қадар 5-6 жамоа ўртасида давом этади. Биз ҳам бор кучимиз билан чемпионлик учун ҳаракат қиляпмиз. 

— Йил аввалида "Навбаҳор" ва хориж клубларидан таклифлар бўлгани ҳақида айтгандингиз. Айни пайтда "Пахтакор" ҳам яхши ҳужумчи топа олмагани кўриниб қолди. Қайсидир даврда улардан ҳам таклиф бўлганмиди сизга?

— Албатта. 2021 йилги мавсумнинг биринчи давраси тугаганидан кейин "Пахтакор"га чақиришганди. Лекин ўшанда "Сўғдиёна"га халқаро майдон йўлланмасини тақдим қилишимиз керак эди. Шу учун ҳам Жиззахда қолишга қарор қилгандим.

— Қишда чет элдан 3-4 та вариантларни кўриб чиққанингиз ҳақида биламиз. Сир бўлмаса, қайси давлатлардан чиқишди? Араб ўлкаларидан ҳам таклиф бормиди?

— Араб клубларидан ҳам қизиқиш бўлди. Улар билан шартнома борасида келиша олмадик. Шарқий Осиёдан тушган аниқ таклифларни эса рад қилдим.

— Бироқ, шарқда бизга нисбатан анча яхши тўлашади...

— Албатта. Таиланд, Малайзия, ҳатто Индонезиядан ҳам молиявий жиҳатдан яхшироқ шартномалар таклиф қилинди. Аммо Жиззахда қолишга қарор қилдим. Пул ишлашгаям улгурсак керак ҳали.

— Шоҳруз, кўпчилик Ўзбекистонда гол уриш бошқа чемпионатларга нисбатан қийинроқ эканини айтади. Бу фикрга қўшиласизми?

— Суперлига ҳеч қанақасига кучсиз чемпионат эмас. Осиёнинг унча-мунча лигаларидан олдиндамиз. Барча жамоалар натижа қилишга уринади. Шунинг учун асосан ҳимоявий футбол гувоҳига айланамиз. Бу ўз-ўзидан форвардларнинг ишини қийинлаштиради. 

— Ўтган йили ОФК кубогида Норчаев тўпурар бўлганди. Турнирда бу йил сиз иштирок этасиз. Йил охирида "Олтин бутса"ни яна ўзбек футболчиси олишини кутаверайликми?

— Биринчи навбатда турнирни ютиш учун ҳаракат қиламиз. Насиб бўлса, албатта, шахсий совринларни ҳам ўзимизники қилишга уринамиз.

— Энди энг муҳим савол. Нечта гол урсам, терма жамоага таклиф қилишади деб ўйлайсиз? 

— Менимча, бунинг голларга алоқаси бўлмаса керак. (кулади) Мураббийлар штаби айни пайтда энг кучли деб ҳисоблаган, тактикага тушадиган ўйинчиларини саралаб жалб қилади.

 — Баъзилар Шоҳруз юқоридан кимнидир хафа қилиб қўйган деб ўйлайди. Ўзингизнинг муносабатингиз қандай бундай фикрларга?

— Йўқ, ҳеч ким билан жанжаллашмаганман. Ҳамма билан алоқаларим яхши. Бунақа фикрлар нотўғри.

— Охирги савол. Ўзбекистондан энг яхши дарвозабон ва тажрибали ҳимоячини айтинг. Кимга қарши ўйнаш сизга ноқулайроқ?

— Дарвозабонлардан Ўткир Юсупов, Абдувоҳид Неъматов ҳамда Санжар Қувватовни кўрсатган бўлардим. Чемпионатмизнинг энг кучли ҳимоячилари эса "Насаф"даги Алиқулов ҳамда АГМК етакчиси Анзур Исмоилов бўлса керак.

Катанец Суперлигани кузатмайдими?

Автор :
Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика