RU

Последние новости

20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср. Таркиблар маълум  52 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0

Шоҳруз Норхонов: “Об-ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз” Новости

Шоҳруз Норхонов: “Об-ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз”

Бугун миллий чемпионатимизнинг 25-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Ушбу турда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз уйида Тошкентнинг “Обод” клубини қабул қилади. Бугунги учрашувдан олдин “Обод” жамоаси ҳужумчиси Шохруз Норхонов ўз фикрларини билдирди. 

“Миллий терма жамоамиз ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида қатнашгани сабабли ички чемпионатимизда бироз танаффус бўлди. Ушбу тўхталиш пайтида ўртоқлик учрашувларини ўтказмасдан “Сўғдиёна” жамоасига қарши жиддий тайёргарлик кўрдик. Ўтказилган машғулотлар давомида кўпроқ жисмоний ҳолатимизга эътибор қаратдик. Тўғри, биринчи даврада ушбу жамоани ўз уйимизда мағлуб этгандик. Бугунги ўйин қандай бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди. “Сўғдиёна” жамоасини ҳар томонлама ўрганиб чиқдик. Таркибимизда ҳеч қандай йўқотишлар йўқ. Барча футболчилар бугунги учрашувга тайёр. Мусобақа жадвалида бизни таъқиб қилиб келаётган жамоалар ҳам меҳмонда баҳс олиб боради. Шунинг учун ҳам бугунги баҳсда иложи борича 3 очкони қўлга киритишимиз керак. Аввалдан айтиб ўтганимдек, биз учун ҳар бир очко сув ва ҳаводек зарур. Биринчи даврада “Сўғдиёна” уйимизда мағлуб бўлгани учун, бугун бизга қарши бор кучи билан ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Ушбу жамоани мухлислари яхши қўллаб-қувватлашади. Лекин биз бунга эътибор бермасдан ўз ўйинимизни кўрсатамиз. Об-ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар ғалаба қозонишга уринамиз. Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини мағлуб этганимиздан сўнг, барча футболчиларни кайфияти кўтарилиб кетди. Бугун ғалаба учун майдонга тушамиз” - дейди “Обод” клуби футболчиси Шохруз Норхонов

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика