RU

Последние новости

20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  2 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  4 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  21 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  30 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  8 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   17 16:33"Нефтчи" Билолхон Тошмирзаев билан шартномани узайтирди  1

Шоҳруҳ Гадоев: "Озарбайжонда ҳам карантинни илк кунлари қаттиқ тартибда ўтди" Новости

Шоҳруҳ Гадоев: "Озарбайжонда ҳам карантинни илк кунлари қаттиқ тартибда ўтди"

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини «Бунёдкор»да ўтказган Шоҳруҳ Гадоев 2020 йилни Озарбайжоннинг «Кешла» жамоаси таркибида бошлаганидан хабарингиз бор.

Биз карантинни Озарбайжонда ўтказаётган футболчининг фикрлари билан қизиқдик.

- Аввало Ўзбекистон халқига, юртдошларимиз, футбол мухлисларига салом йўллайман! Айни кунларда дунёнинг деярли барча мамлакатларида коронавирус сабабли карантин эълон қилинган. Хусусан, шу кунларда мен истиқомат қилиб турган Озарбайжонда ҳам карантин. Бу ерда чемпионатнинг сўнгги учрашувини 8 март куни ўтказганмиз. Навбатдаги баҳсимиз 14 мартда бўлиб ўтиши лозим эди. Шу беллашувга тайёргарлик кўраётганимизда ҳукумат карантин эълон қилди. Мана орадан икки ой ўтдики, ҳали карантин бекор қилингани йўқ. Футболчи учун футболсиз ҳаёт қанчалик қийин ва зерикларли эканлигига яна бир бор гувоҳ бўлдим.

Озарбайжонда ҳам карантинни илк кунлари қаттиқ тартибда ўтди. Белгиланган қарорга кўра 5 май куни мамлакатда карантин якунланиши керак эди, бироқ ҳукумат муддатни 31 май санасига қадар чўзди. Лекин кечадан бошлаб тартиб бироз енгиллашди. Ўзбекистон билан солиштирадиган бўлсак талаблар орасида деярли фарқ йўқ. Бу ерда ҳам автомашинада юриш учун махсус рухсатнома олиш керак. Кўчага чиқиш тартибларида ҳам фарқ кўрмайсиз. Амал қилмаган жарима тўлайди.

Федерация чемпионатни муддатидан олдин тугатиш ёки давом эттириш ҳақида якуний қарорни қабул қилмади. Машғулот ўтказяпмиз, фақат майдонда эмас, балки уйда. Аниқроғи, жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи ижтимоий тармоқ орқали онлайн тарзда машғулот ўтказяпти.

Халқимиздан карантин қоидаларига қатъий амал қилиб, вирусни тезроқ чекинишига ҳисса қўшишини сўраб қоламан", - дейди Гадоев.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика