RU

Последние новости

19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  2 19:35"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  5 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  3 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  131 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  3 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  18 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2

Ширмонбулоқда футбол байрами ФОТО Новости

Ширмонбулоқда футбол байрами ФОТО

Теги :  Ширмонбулоқ
Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги мўжазгина Ширмонбулоқ қишлоғида “Гиёҳвандликка қаршимиз”шиори остида давравий чемпионат старт олгани ҳақида хабар берган эдик.

9 май куни ушбу чемпионат ўз якунига етди. Мазкур мусобақа якунида Булоқбоши туман ҳокимияти томонидан ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирландилар. Қишлоқ чемпионати асосчиларидан бири, Булоқбоши туман Болалар- ўсмирлар спорт мактаби йўриқчиси Эркин Ғозиматов бу борада яқиндан  ёрдам бераётган Булоқбоши туман ҳокимиятига, Ширмонбулоқ қишлоғи футбол фидойиларига ҳамда Булоқбоши туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби рахбариятига ўз миннатдорчилигини билдирган холда, яқин келажакда мана шундай ички чемпионатлар ўзбек футболи ривожи учун хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Мусобақа якунига кўра, биринчи ўринни “Пахтакор” 79 жамоаси, иккинчи ўринни 1983 йилда таваллуд топганлардан иборат жамоа, учунчи ўринни 1975 йилда таваллуд топганлардан ташкил топган жамоа қўлга киритди.

Қуйидаги номинацияларда ғолиб бўлганлар ҳам муносиб тақдирландилар.

Мусобақанинг  энг яхши ўйинчиси – Ғуломжон Сиддиқов
Тўпурар – Иброхимжон Сиддиқов,
Энг яхши дарвозабон – Шерзод Ғозиев
Халол ўйин соврини – 1977 йилда таваллуд топганлар жамоаси


Аҳмадбек  ЭШМАТОВ.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика