RU

Последние новости

21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  126 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  4 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  5 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  7 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  34 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  63 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  6

Ширмонбулоқ футболи Новости

Ширмонбулоқ футболи

Мамлакатимизда футболни ривожлантириш борасида улкан ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини ўзларига дастуриламал қилиб олган Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан залворли ишларга қўл уриляпти.

Бу йилги мавсумда олий ва қуйи лига чемпионатларимиз — Суперлига ва Про-лигага бўлган қизиқиш анча ўсди. Очиғини тан олиш керак, ишқибозларнинг футболга қараши ижобий томонга ўзгарди.

Аммо шуни унутмаслик керакки, “Миллионлар ўйини” ривожи учун нафақат футболга дахлдор ташкилотлар, балки барча бирдек ҳисса қўшишикерак. Қувонарлиси, бу борада ҳам кунда-кунора сайтлар орқали вилоятларимизда болалар ўртасида биринчиликлар, маҳалла ёшлари ўртасида мусобақалар, ташкилот ва корхоналар ходимлари ўртасида турнирлар, фахрийлар мусобақаси, борингки, ҳар бир соҳада футбол жамоалари ташкил қилиниб, ўзаро беллашувлар ўтказилаётганини эшитиб, футболимиз келажагига анча умид уйғонди.
Муболағасиз айтиш мумкинки, хайрли ишга қўл уриб, қишлоқ аҳлини соғлом турмуш тарзига тарғиб қилаётган, ёшларни турли ёмон йўлларга кириб кетишнинг олдини олаётган фидойи инсонлар ҳам кўп.

Андижон вилояти Булоқбоши тумани Ширмонбулоқ қишлоғида ҳам “Гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида ёшлар ва катталар ўртасида мини-футбол бўйича 20га яқин жамоа иштирокида давравий чемпионат ўтказиб келинмоқда. Ташкилотчилардан бири Шерзодбек Алибеков, бундай мусобақаларни мунтазам равишда юртимизнинг барча шаҳар, қишлоғида, бир сўз билан айтганда, ҳар бир ҳудудда ўтказиш ўзбек футболининг ўз ўрнига эга бўлиши учун асосий омил бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.
Албатта, бундай эзгу ниятлар ижобат бўлади. Шундай кичик турнирлар орқали дунё яшил майдонлари талаби даражасидаги юлдузлар етишиб чиқса, ажаб эмас!


Аҳмадбек ЭШМАТОВ


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика