RU

Последние новости

17:24«Машъал» икки нафар футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири ўтган мавсумни Жанубий Кореяда ўтказган  0 16:57Ла Лига. «Барселона» ва «Алавес»нинг таркиблари маълум  12 16:52Гвардиола матбуот анжуманида Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди  14 16:40Расман. «Манчестер Юнайтед» қишдаги илк харидини амалга оширди  1 16:22«Манчестер Сити»га қарши учрашувдан олдин «Реал»да жиддий йўқотиш бор  12 15:53«Манчестер Сити» сардори: "Абдуқодир Ҳусанов ўзидан фахрланиши керак"  16 15:31Ўртоқлик учрашуви. Ёшларимиз сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  4 14:58Абдуқодир Ҳусановнинг «Ланс»даги асосий шериги фаолиятини АПЛнинг номдор жамоасида давом эттиради  6 14:28Рустам Турдимуродов "Андижон"ни тарк этиши мумкин   4 13:48Карим Адейеми "Наполи"ни рад этди  1 13:20Мальдини "Аталанта"га ўтди  1 12:54"Милан" футболчиси АПЛ топ клубига ўтиш борасида қарор чиқарди  1 12:21Туркия клуби Кристантега қизиқмоқда. "Рома" хавбеки Раньерининг режаларига мос тушмаяпти  0 11:57"Интер" "Рома" футболчисини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олди  1 11:26"Сурхон" спорт директори Рустам Қурбонбоев: "Қуръани омадли ёки омадсизга ажратиш ноўрин бўлади"  2

Шавкат Саидов: “Обод” ҳали кўп жамоаларнинг курагини ерга текказишига ишонаман” Новости

Шавкат Саидов: “Обод” ҳали кўп жамоаларнинг курагини ерга текказишига ишонаман”

“Металлург” – “Обод” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Металлург” ФК жамоа бошлиғи Шавкат Саидов иштирок этди:
- “Обод” жамоаси билан учрашув оғир кечишини билгандик. Боиси бу жамоага қарши мавсум арафасида иккита назорат учрашувида майдонга тушиб иккаласида ҳам имкониятни бой бергандик. Бундан ташқари пойтахтликларнинг бир қатор ўйинларини кўриб чиқдик. Уларнинг ўзига хос, шижотли ҳаракатларини кузатиб, тўғриси “Сўғдиёна”, “Шўртан” каби рақибларимиздан-да ортиқроқ чўчидик. Худога шукур, бугун болалар ўз зиммаларидаги вазифани шараф билан уддалашди. Юзимиз ёруғ бўлди. Бунинг учун футболчиларимизнинг барчасига миннатдорчилик билдираман. Қолаверса, бутун ўйин давомида бизни тинимсиз қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизни ҳам иродали ғалаба билан табриклайман.

Учрашувдан олдин мураббийларимиз “Обод” футболчиларининг олис масофадан кучли зарбалар бериши борасида кўрсатма бергандик. Айниқса Санжар Тўрақуловни ёпиш ҳақида таъкидлагандик. Бироқ биринчи дақиқадаёқ унинг дарвозани нишонга олиб қолишини тўғриси футболчиларимиз кутишмадими, гол ўтказиб юбордик. Зафар Сафоев ҳам ҳимоячилар панасида тўпнинг йўнилишини кеч пайқаб қолди.

“Обод” жаомасининг уйдаги ва сафардаги ўйинларини кузатиб, футболимиз ўзига хос иштиёққа эга клубга эга бўлаётганлигига амин бўлгандик. Бугун бу яна бир марта ўз исботини топди. “Обод” ҳали кўп жамоаларнинг курагини ерга текказишига ишонаман. Олий лигада жон сақлаб қолиш у ёқда турсин, бемалол кучли ўнталикка киришга қодир жамоа деб ўйлайман. Жамоанинг мураббийлар штаби ҳам тўғри йўлни танлашган ва бу йўлда мен уларга омад ёр бўлишини тилайман”, - дейди Шавкат Саидов.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика