RU

Последние новости

15:08"Локомотив" назорат учрашувида "Динамо"дан устун келди  0 14:40Санчо Рэшфорднинг "Астон Вилла"га ўтганига муносабат билдирди  3 14:28ПФЛга мурожаат. Про лигадаги сукунат қачон тугайди?  0 14:11"Сурхон" ПФКга янги Бош директор тайинланди  1 13:23"Фулхэм" "Рома" футболчисини ижарага олмоқчи  0 12:55"Ал Гарафа" - "Пахтакор". Ўзаро ўйинларда устунлик Қатар клубида  6 12:37Жон Стоунз: "Арсенал"га қарши ўйин учун мухлислардан кечирим сўрайман"  4 12:13Аёллар футзали. Ўзбекистон терма жамоаси CAFA мусобақасини Эронга қарши ўйин билан бошлайди  0 11:57Хосеп Гвардиола Ҳусановнинг вазияти ҳақида гапирди   15 11:29"Насаф" Туркияга учиб кетди  5 10:52Рамос янги жамоасида қанча ойлик олиши маълум  3 10:19«Навбаҳор» футболчилари Суперлига-2025 қуръаси ҳақида фикр билдирди  2 09:45Клаудио Раньери кечаги учрашувда нега асосий таркибда ўзгаришлар қилганини тушунтириб берди  13 09:13Sofascore. Кечаги учрашувда «Ман Сити» ҳимоячилари неча баҳо олишди?  16 08:40Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Наполи»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  12

Шаҳзод Каримов : “Суғдиёна” сафида эканлигимдан хурсандман" Новости

Шаҳзод Каримов : “Суғдиёна” сафида эканлигимдан хурсандман"

Жиззахнинг “Суғдиёна” жамоаси янги мавсум олдидан ўз сафига Шаҳзод Каримовни қўшиб олди.

Ушбу ёш иқтидор эгаси  ўз маҳорати ва майдондаги ҳаракати билан жиззахлик мухлисларнинг кўнглидан жой олдишга улгурди. Кўплаб Жиззахлик мухлислар илтимосларига биноан ушбу ёш истъедод эгаси билан суҳбатлашишни қарор қилдим.

- “Суғдиёна” жамоасига келиб қушилган янги ўйинчисиз. Жамоа сизни қандай кутиб олди? “Суғдиёна” жамоаси ҳақида фикрларингиз қандай?
- Жамоа мени жудаям яхши кутиб олди. Бу жамоада тажрибали уйинчилар кўпчиликни ташкил қилади. Мен улардан кўплаб сабоқлар олмоқдаман. Ўйин давомида, машғулотлар пайтида ёш булишимга қарамай мени доимо олдинга юришга ундаган, ҳар қандай ҳолатда қўллаб-қувватлаётган ана шундай жамоада  тўп тепаётганимдан жудаям хурсандман.

- Жамоа мураббийи Даврон Файзиев ҳақида нима дея оласиз?
- “Суғдиёна” жамоасига келиб қўшилганимга қадар биринчи лига сафида ўйнаганман. Мени ўйинимни кўриб  Даврон Файзиев “Суғдиёна” жамоасига таклиф қилганларида жуда хурсанд бўлганман. Олий лигада ўйнаётганимга айнан шу инсон сабабчи бўладилар. Машғулотларда жудаям талабчанлар. Ҳаётда эса жудаям самимий инсонлар. Ёшлар таркибида ҳам тўп тепаяпман. Мен каби ёш истеъдодларга ўз маҳоратини кўрсатишга имкон бераяптилар. Уларга ҳаммаси учун миннатдорман.

- Маълумки 7-турда “Суғдиёна” жамоаси Муборакнинг “Машъал” жамоасини қабул қилади. Ушбу ўйин олдидан фикрларингиз билан бўлишсангиз.

- Ўзбекистон кубогида “Машъал” жамоаси дарвозасига гол урганман. Бу менинг “Суғдиёна” жамоаси ўйинларида илк дебютим бўлган. Захирадан майдонга тушганимда мақсадим фақат жамоам билан ғалабага эришиш бўлган. Бўлажак учрашувга жудда катта тайёргарлик қилаяпмиз. Мураббийимизнинг барча кўрсатмаларига амал қилиб ғалабага эришамиз деган умиддаман. Жиззахлик мухлисларни хурсанд қилиб, мақсадимизга эришамиз деган умиддаман.

- Шаҳзод Каримов ушбу мавсумда ўз олдига қандай мақсад қўйган?

- Менга берилаётган имкониятдан тўғри  фойдаланиб, мураббиймиз ва мухлисларни ишончини оқлашгашга  ҳаракат қиламан. Олий лигада яхши ўйинчиларнинг биттаси бўлишга ҳаракат қиламан.


Дилдора Холбоева суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика