RU

Последние новости

11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  3 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  3 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  1 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  4 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  1 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  1 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  6 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  3 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  4 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  3 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  4 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  9 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  23

Саламат Қуттибоев: “Олмалиқ”га ўтиб адашмадим” Новости

Саламат Қуттибоев: “Олмалиқ”га ўтиб адашмадим”

Мавсум аввалида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасидан “Олмалиқ”қа кўчиб ўтган Саламат Қуттибоев янги клуби таркибида ўзини йўқотиб қўйгани йўқ.

Аксинча нукуслик футболчи қисқа фурсат ичида “Олмалиқ”нинг етакчисига айланиб улгурди. Шу боис бўлса керак бош мураббий Игорь Шквирин уни 27та ўйинда майдонга туширди. Ўз навбатида футболчи рақиблар дарвозасига жами 5та гол тўп киритди. Яқинда Саламатга “Насаф” жиддий қизиқаётгани ҳақида эшитдик. Шу муносабат билан футболчининг ўзи билан боғланганимизда, интервью беришга унчалик қизиқмаслигини айтиб, гапга “йўқроқ”лигини таъкидлади. Аммо қароримизда қатъий туриб, “гапиртира” олдик. Жавоблар эса олдиндан таҳмин қилганимиздек, қисқа-қисқа бўлди.

- Таътилни қандай ўтказяпсиз?
- Уйдаман. Нукусда оилам даврасида дам оляпман. Шу кунларда тобим қочиб қолган. Шамоллаб қолдим шекилли, даволаняпман.

- Бу йил “Олмалиқ”да 27та ўйинда майдонга тушдингиз. Фаолиятингиздан кўнглингиз тўлдими?
- Албатта. “Олмалиқ”қа ўтиб адашмадим. У ерда ажойиб мавсумни ўтказдим.

- Чемпионат аввалида кўпчилик “Олмалиқ”ни совринли ўринлар учун жиддий курашишини таҳмин қилганди. Аммо якунда 6-ўрин билан чекланди. Бунга нима сабаб бўлди?
- Айрим учрашувларда қимматли очколарни бой бердик. Бунга энг аввало ўзимиз сабабчимиз. Сафар ўйинларида хусусан Наманганда ғалаба қозонаётган пайтимизда якунда дуранг ўйнаб қўйдик. Кейин ўзимизда кутилмаганда “Машъал”га имкониятни бой бердик. Шу каби баҳсларда йўқотилган очколар охирида салбий таъсир ўтказиб, совринли ўринларга бўлган имкониятимизни кескин пасайтириб юборди деб ўйлайман.

- Бош мураббий сизни ярим ҳимояда ўйнатишга қарор қилди. Афтидан марказий ярим ҳимоячи сифатида харакат қилиш, ўзингиз учун ҳам қулай бўлса керак?
- Ҳа, шундай. Бунгача асосан мудофаа чизиғида ўйнаб келардим. Аммо “Олмалиқ”да кўпроқ ҳужумчилар ортида харакатландим. (Кулиб) Натижада 5та гол ҳам уришга эришдим. 


- Марказда қайси футболчи билан ўйнаш сиз учун енгилроқ кечди?
- Биласиз бизда юқори савиядаги ўйинчилар йиғилган. Кўпинча Жаҳонгир Абдумўминов билан тандем бўлдик. Уни “Машъал”дан бери биламан. Иқтидорли йигит. Қолаверса Шавкат Саломов билан ўйнаш ҳам анчагина осон. Шунингдек Ғулом Ўрунов ҳам чакки эмаслигини таъкидлаган бўлардим.

- Игорь Шквирин қандай таассурот қолдирди?
- Жуда яхши. Мураббий сифатида ўзига яраша билим ва фикрига эгадир. “Олмалиқ”ни кўп йиллардан буён бошқариб келаётгани учун ҳам тажрибаси юқори. Қолаверса ўз вақтида кучли футболчи бўлган. Ҳар қандай холатда ҳам футболчини руҳиятини сеза олади ва ўйинга тайёрлаш услуби ҳам ўзгача.

- “Олмалиқ”қа ўтиб адашмадим деб айтдингиз. Айтингчи келаси йил ҳам сизни ушбу жамоада кўрамизми?
- Жамоам билан шу йилнинг декабрь ойига қадар амалда шартномам бор. Яқинда “Олмалиқ” илк йиғинни бошлайди ва унда мен ҳам иштирок этаман. Назаримда ушбу йиғин чоғида бу масала юзасидан раҳбарият ва бош мураббий билан гаплашиб олиш имкони бўлади. Лекин ҳозир улар менга ҳеч нима демади.

- Сизга “Насаф”дан таклиф бўлаётганини эшитдик. Шу ростми?
- Бу ҳақда шахсан “Насаф” вакилларидан ҳеч бири менга мурожаат қилгани йўқ. Тўғриси, ҳозир таътилда бўлганим учун асосий эътиборимни хордиқ чиқаришга қаратганман. Шу боис бу борада ўйлаб кўрмадим.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика