RU

Последние новости

09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  18 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  4 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  13 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  10 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  150 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9

Руслан Розиев: "Нефтчи"га қарши ўйнайдиган жамоалар юз эмас, икки юз фоиз куч билан ҳаракат қилишади" Новости

Руслан Розиев: "Нефтчи"га қарши ўйнайдиган жамоалар юз эмас, икки юз фоиз куч билан ҳаракат қилишади"

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Про лиганинг иккинчи турида сафарда "Янгиер" меҳмони бўлди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу учрашувдан сўнг меҳмонлар таркибида фаол ҳаракат қилган иқтидорли ярим ҳимоячи Руслан Розиев фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Руслан дастлаб ўйин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз...

- "Нефтчи"га қарши ўйнайдиган жамоалар ҳар доим юз эмас икки юз фоиз куч билан ҳаракат қилишади. Рақибимиз "Янгиер" ҳам биз билан ўйинга жуда яхши тайёрлангани кўриниб турди. Курашларда ютқазмасликка интилди. Шунинг учун бизга бироз қийин бўлди. Муҳими ғалаба қозондик. Менимча намойиш қилган ўйинимиз ҳам мухлисларга манзур келди. Про лигада ҳар бир қўлга киритилган очкони қадри баланд. Шундай экан барча баҳсларга жиддий қараймиз.

- Олдинги чизиқ вакилларидан айниқса сизда гол уриш қулай имкониятлар юзага келяпти. Лекин улардан самара чиқаришга қийналмоқдасиз...

- Машғулотларда айнан шу жиҳат устида мураббийимиз Илҳом Мўминжонов билан иш олиб боряпмиз. Фикрингизни инкор қилмайман. "Олимпик" билан ҳам, "Янгиер" билан ҳам ўйинларда қулай вазиятлар юзага келганди. Навбатдаги ўйинларда вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қиламан. Умид қиламанки менда бундай имконият яна бўлади. Олдимга тўпурар бўлишни мақсад қилиб қўйганман.

- Айни пайтда Про лигада тўп тепмоқдасиз. Билишимизга қараганда ўтган мавсум ҳам мазкур лига жамоаларидан бири "Динамо"дан ҳам таклиф бўлган экан...

- Мен ҳозирда "Нефтчи" аъзосиман. Нима учун бу жамоани танладим? Аслида Суперлига жамоаларидан ҳам таклифлар бор эди. Лекин  элитада 7-8 ўринлар учун курашгандан кўра "Нефтчи" билан Про лигада чемпионлик ва Суперлига йўлланмасини қўлга киритганим яхшироқ.  Биласиз, ушбу жамоа ўзининг катта тарихига эга. Ҳа, тўғри айтдингиз ўтган мавсум "Динамо"да бир ҳафта шуғуллангандим. Бироқ "Пахтакор" қўйиб юборишни истамаганди. Фурсатдан фойдаланиб Фарғонадан узоқ йўл босиб келган мухлисларимизга миннатдорчилик билдириб қоламан.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика