RU

Последние новости

20:31Сергей Чигодаев бошчилидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг бугунги машғулотларидан суратлар  0 20:16Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0 19:50"Ар Риёд" — "Ал Файха". Шукуров асосий таркибда  1 19:35Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди  20 19:17Ўзбекистон кубоги финалига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум бўлди  10 18:57Жарред Брэнтуэйт - "Реал"нинг мақсади  1 18:29"Милан" ва Пулишич 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Вингернинг маоши 5 млн еврогача оширилади  0 18:00"Барселона" Гринвуд номзодига қайтди  3 17:35"Бавария" "Реал" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолди  2 17:01Бабаян терма жамоадан нега "чопгани", футболни ким сабаб тугатгани ҳақида - Санжар Турсунов  3 16:47Суперлига-2025. Энг қиммат легионерлар ТОП-10  8 16:33Мбаппе, Куртуа ва Валверде "Реал"нинг бугунги ўйинини ўтказиб юборади  5 16:03U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонни мағлуб этган Корея Республикаси пенальтилар сериясида ютқазди ва финалга чиқа олмади  13 15:51Бир йилда 31та ўйин! Хулоса: Яман ва Индозенияни ютдик, Эрон ва Кореяга ютқаздик  16 15:44"Ман Сити" ёзда хавбек ва ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Клубга Камбьязо ва Ливраменто қизиқ  0

Рўзиқул Бердиев: "Насаф"ни яна етакчилар тарк этишига мураббий сифатида тайёр эмасман" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Насаф"ни яна етакчилар тарк этишига мураббий сифатида тайёр эмасман"

Суперлиганинг 10-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Насаф" (2:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев қатнашди.

- Ўйин қизиқарли ўтди. Бугун иккала жамоа ҳам мазмунли ўйин кўрсатди. "Бунёдкор" жамоасини ўрганиб чиққанимизда, айнан бугунги баҳс тақдирини ҳал этган Ғиёсов, Собирхўжаев ва Иброҳимовни ўйинлари эътиборни тортганди. Шу учала футболчиларнинг ақлли ҳаракатлари беллашув тақдирини ҳал қилди.

Жамоамиз бугун айни пайтдаги ҳолатимиздан келиб чиқиб ўйнади. Чунки жамоамизда ҳозирда чарчоқ мавжуд. Футболчиларда енгиллик йўқ. Толиқиш ўз таъсирини кўрсатмоқда. Шу боисдан ҳужумлар ташкил қилишимизда ёки ҳимояда тартибли ўйнашимизга бу ўз сўзини айтди. Ғалаба билан "Бунёдкор" жамоасини табриклайман.

- Ўтказиб юборилган голларда ҳимоячилар жуда бўш ҳаракат қилишди. Рақиб футболчилари жуда енгил ва хотиржам ўтиб кетишди...

- "Бунёдкор" бугун бизга нисбатан анча енгил ва тезкор ўйнади. Ўтказиб юборилган голда марказий ҳимоячиларимиз хато қилишди. Одил Ҳамробеков эса ўша вазиятда жуда тўғри ўйнади ва рақиб футболчисига тўпни ерлатиб узатишига йўл қўймаганди. Биринчи голдаги хато марказий ҳимоячиларимиз гарданига тушади.

- Бобир Абдихолиқовни майдонга чиқиб кетишига нима сабаб бўлди? Черан майдонга тушиб Бобир Абдихолиқовдек ҳаракатчанг ўйнай олмади. Умуман ўйинга қўшилиб кета олмади..
- Черан жароҳатини даволаб машғулотларга энди қайтди. Биз унга тезроқ спорт формасини тиклаб олиши учун ўйин амалиёти яратиб беришимиз лозим. Абдихолиқовни ўзгартиришимизга келсам, Бобир ҳужумчи сифатида биринчи бўлимда кўплаб хатоларга йўл қўйди. Тўпни ўзида сақлашда хато ўйнади. Черанни позицион ҳужумларда ҳаракат қилиш ва тўпни ўзимизда сақлаш учун майдонга туширгандик. Бу эса қайсидир маънода ўзини оқламади. Кейин эса иккинчи голдан сўнг таваккалга қўл уриб иккита ҳужумчи билан ўйнадик. Бу эса рақибга қарши ҳужумда қўл келди. Битта гол уришга эришдик, аммо бу камлик қилди.

- Биринчи бўлимда танланган тактика ўзини нисбатан оқлади. Уч нафар марказий ҳимоячилар билан мудофаа чизиғини тартибли ушланди ва кучли прессинг натижаси ҳам ёмон бўлмади. Жамоа тезкор ҳужумлар орқали хавфли вазиятлар ҳам яратди. Аммо иккинчи бўлимда Черанни Абдихолиқовни ўрнига туширмасдан, Бобирни ҳам майдонга олиб қолиб, жамоанинг одатий тактик схемаси, яъни 4-2-3-1га қайтса бўлмасмиди?
- Биз бугунги баҳсда жамоанинг умумий ҳолатини инобатга олган ҳолда тактик схемани танлагандик. Чунки биз ҳозир интенсив ёки прессингга асосланган футбол кўрсатишга жисмонан тайёр эмас. Шу боисдан ҳам биз асосан ҳимоявий тактикани танлагандик. Тўғри, биринчи бўлимда қарши ҳужумларда яхши ўйнадик. Аммо ўша энг оғриқли нуқтамиз, яъни ҳужумларга охирни нуқтани қўйишда келганда оқсамоқдамиз. Бобир Абдихолиқовга жуда кўп имконият беряпмиз, бу эса унга тажриба тўплаши учун ҳам етарли бўлиши керак. Ҳужумчидан талаб қилинадиган - гол уриш. Бугунги баҳсда эса унда умуман вазият юзага келмади.

- "Насаф" ва "Бунёдкор"нинг ҳозирги молиявий ҳолати, муаммолари бир хил. Ҳар иккала жамоа тушкун кайфиятда. Аммо бу нарса бугунги беллашувда кўпроқ "Насаф"да сезилиб қолгандек таассурот кўрсатди...
- "Бунёдкор"нинг ҳолатини билмайман-у, ман ўзимни жамоага жавоб бераман. Тўғри, бизнинг жамоада иштиёқ камдир. Лекин бу баҳона бўла олмайди. Майдонга чиқяпмизми, демак футбол ўйнаш керак. Балки "Сўғдиёна"га қарши учрашувда бизда иштиёқ камлик қилган бўлиши мумкин. Лекин "Бунёдкор"га қарши ўйинда иштиёқ катта бўлди. Ҳозирги ҳолатда жамоамиздаги энг асосий муаммо - футболчиларнинг толиқиши. Бу жамоани жисмонан тайёр эмаслигидан дарак эмас, кўп учрашувлар натижасида толиқиш юзага келган. Чунки захира тор. Биз ҳар бир учрашувда футболчиларнинг индивидуаль ҳаракатларини санаб борамиз, масалан Ҳамробеков ва Ғаниев 120-130га яқин тўп билан ҳаракат қиларди. Ҳозир эса бу 70-80га тушиб қолган. Шу учун ҳам бугунги баҳсда жамоамиз ҳимоядан туриб ўйнашга мажбур бўлди.


- ОТЖнинг норасмий мусобақасига "Насаф"дан кўпгина футболчилар жалб этилди. Бу каби норасмий турнирларга клуб асосий таркиб футболчиларини бериб юбориши қанчалик тўғри? Балки энди клуб манфаатини ҳам ҳисобга олиб норасмий мусобақаларга футболчиларни қўйиб юбормаслик вақти келмадимикин?

- Кетган футболчилардан ташқари Ҳамробеков, Ғаниев ва Абдихолиқовларни ҳам олиб кетишмоқчи эди. Аммо биз мураббийлар штабидан уларни олиб қолишни илтимос қилдик. Келишувга кўра буни амалга оширдик. Фақатгина уч нафар футболчиларимизни ОТЖ ихтиёрига бериб юбордик. Бизни огоҳлантиришди, август ойида Осиё ўйинларига бундан ҳам кўпроқ футболчиларимизни олиб кетишади.

- Клубнинг молиявий ҳолати тушунарли. Жамоанинг кўплаб футболчиларига Суперлига клубларидан қизиқишлар мавжуд. Айниқса Черанга "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Пахтакор"дан қизиқиш борлиги айтилмоқда. Айнан шу жиҳатлар балки Черанни чамадон кайфиятига тушириб қўймадимикин? Чунки бу каби ҳолатлар жаҳон футболида ҳам кўп учрайди. Футболчи кетиш тараддудига тушиб қолгандек таассурот қолдирмоқда. Жароҳат, иштиёқ йўқ...

- Бу нарса таъсир қилади. Биздан 6 нафар етакчи футболчилар кетганини эсламай ҳам қўйдик. Чунки вазиятга қараб ҳамма саволлар туғилади. Агарда яна етакчиларимизни йўқотадиган бўлсак, унда мураббий сифатида шуни айтишим мумкинки, бу жамоа учун жуда оғир бўлади. Мен мураббий сифатида ҳам бунга тайёр бўлолмайман.

- Агарда молиявий ҳолат ўнгланмаса, унда жамоа футболчиларининг трансфери орқали буни яхшилаб олиш имкониятидан фойдаланадиган бўлса, бу сизнинг ҳам "Насаф"даги фаолиятингизга таъсир кўрсатмайдими?

- Бу ҳақда бош қотиряпмиз. Агарда жамоамизга молиявий жиҳатидан ёрдам бера оладиган трансфер бўлса, унда буни амалга оширишимиз мумкин. Лекин футболчиларимизга европадан таклиф бўлмаяптида (кулади).


Рейтинг: +60   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика