RU

Последние новости

22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  4 22:23Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  0 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  88 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  15 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  464 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  2 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0

Россия спорт вазири мамлакат футбол чемпионатини терма жамоага ёрдам беришни хоҳламасликда айблади Новости

Россия спорт вазири мамлакат футбол чемпионатини терма жамоага ёрдам беришни хоҳламасликда айблади

Россия спорт вазири Виталий Мутко мамлакат футбол премьер-лигаси миллий чемпионатнинг сўнгги турини нисбатан эрта муддатга кўчиришдан бош тортгани юзасидан ўз норозилигини билдирди.

Бу ҳақда «Р-Спорт» хабар бермоқда.

Хабар беришларича, мамлакат чемпионатининг сўнгги турини нисбатан эрта муддатга суриш ҳақида футбол бўйича Россия миллий терма жамоаси бош мураббийи, италиялик Фабио Капелло, терма жамоани ЖЧ-2014 баҳсларига нисбатан яхшироқ тайёрлаш мақсадида сўраган. Италиялик мураббий чемпионатнинг сўнгги турини 18 майдан 11 майга, мамлакат Кубоги финалини эса 8 майдан 17 майга кўчиришни сўраган. Бироқ 27 январь куни Премьер-лига ушбу илтимосни рад этди.

«Мен буни ақлга сиғмайдиган ҳолат деб ҳисоблайман. Мен клубларни ҳурмат қиламан, бироқ мамлакат жаҳон чемпионатида иштирок этади. Унга тайёргарлик кўриш учун имкон бериш керак!», – деди Мутко сешанба куни. Вазирнинг сўзларига кўра, у Россия футбол иттифоқи президенти Николай Толстих ва Премьер-лига президенти Сергей Прядкин билан суҳбатлашган. Мутконинг фикрича, улар Капеллонинг илтимосини бажариш йўлини топишади.

28 январь куни Россия чемпионатининг сўнгги турини бошқа санага кўчириш масаласи Россия футбол иттифоқи ижроия қўмитаси мажлисида муҳокама қилинади.

Россия терма жамоаси 2002 йилдан бери биринчи марта футбол бўйича жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этади. Бразилияда бўлиб ўтадиган мусобақада руслар Жанубий Корея, Бельгия ва Жазоир жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

Қайд этиш жоиз, 24 январь куни Россия футбол иттифоқи мамлакат терма жамоасини ЖЧ-2014 финал босқичига олиб чиққан италиялик мураббий Фабио Капелло билан янги, 2018 йилги жаҳон чемпионати охиригача мўлжалланган шартнома имзолаган эди. Ушбу мундиал Россияда бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика