Роналду топ-6 чемпионатлар тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди
29 апр 2017 21:48
Новости
Роналду топ-6 чемпионатлар тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатининг 35-турида «Валенсия»га қарши ўйинда ҳисобни очди (2:1).
Шу тариқа, 32 ёшли португалиялик 367-голини уриб Европанинг топ-6 чемпионатларидаги (Испания, Англия, Германия, Италия, Франция, Португалия) энг яхши тўпурарга айланди.
Роналду олдинги рекордчи Жимми Гривзни (366) ортда қолдирди. Учликни Герд Мюллер (365) якунлаб берди.
Комментарии