Роналду 2010 йилдан бери илк бор «Олтин тўп» учун курашда учинчи бўлди
03 дек 2019 08:46
Новости
Роналду 2010 йилдан бери илк бор «Олтин тўп» учун курашда учинчи бўлди
«Ювентус» ҳужумчиси 2019 йил кучли иккиликка кира олмади.
«Олтин тўп» соврини учун курашда Криштиану Роналду 2010 йилдан бери илк бор учинчи ўриндан жой олди. Роналду 2013, 2014, 2016, 2017 йилларда совринга эга чиққан бўлса, 2011, 2012, 2015 ҳамда 2018 йилдан иккинчи ўринни банд этганди.
2010 йилда эса Криштиану сўровномада 6-ўриндан жой олган.
Комментарии