Романьоли “Милан” тарихига кирди
01 ноя 2018 08:51
Новости
Романьоли “Милан” тарихига кирди
Футболчи А Сериянинг 1-тур қолдирилган ўйинда антиқа кўрсаткичга эришди.
“Милан” ҳимоячиси “Женоа”га қарши ўйинда аввалига ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, 90-дақиқада ўз жамоаси учун ғалаба голини киритди.
Шу тариқа футболчи 9 йил ичида А Серияда ҳам ўз дарвозасини ҳам рақиб дарвозасини битта ўйинда ишғол қилган “Милан”нинг илк ўйинчиси бўлди.
Сўнгги марта “Милан” ўйинчиларидан Тиаго Силва бундай ишни 2009 йилда “Лацио”га қарши амалга оширганди.
Комментарии