"Реал" япониялик "Месси"ни харид қилишга яқин
14 июн 2019 15:00
Новости
"Реал" япониялик "Месси"ни харид қилишга яқин
Мадриднинг "Реал" клуби "Токио" ҳужумчиси Такефуса Кубо билан шартнома имзолашга яқин.
Хабарларга кўра, 18 ёшли япониялик футболчига шунингдек "Бавария", "Манчестер Сити", ПСЖ ва "Барселона" клублари ҳам қизиқмоқда.
Кубо 2011 йилда "Барселона"нинг таклифига биноан клубнинг ёшлар жамоаси таркибига бориб қўшилган. Бироқ, 4 йил олдин ФИФА томонидан каталонияликларга қўйилган таъқиқ сабаб, у жамоа академиясини тарк этишга мажбур бўлганди.
Футболчи жорий мавсум 14та ўйин ўтказиб, 4та гол уришга эришган.
Комментарии