RU

Последние новости

23:41ЛаЛига. "Барселона"нинг чемпионлик ўйини учун таркиби маълум!  0 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  2 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  4 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 22:12Саудия Арабистонида бугун чемпион аниқланиши мумкин  0 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  3 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  5 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  8 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  1 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9 18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  6 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  8

"Реал" Ольмога қизиқиб қолди. У клуб учун 30 млн еврога тушиши мумкин Новости

"Реал" Ольмога қизиқиб қолди. У клуб учун 30 млн еврога тушиши мумкин

"РБ Лейпциг" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо Мадриднинг "Реал" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди, дея хабар тарқатди "Ok Diario".

"Қироллик клуби" Ольмо орқали жамоани тарк этиши кутилаётган Лукас Васкеснинг ўрнини тўлдирмоқчи. 22 ёшли испаниялик футболчининг ўзи ҳам ватанига қайтишга қарши эмас.

Таъкидланишича, жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш "Реал" раҳбарияти учун ёзги трансфер ойнасидаги бирламчи вазифа ҳисобланади.

Ольмонинг трансфери мадридликлар учун 30 млн еврога тушиши тахмин қилинмоқда. Футболчининг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент — Хуанма Лопес "Реал Мадрид" билан яхши муносабатда. У "қаймоқранглилар" вакили Начо Фернандес ҳамда жамоанинг собиқ форварди Альваро Моратанинг вакили ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ольмо 2007-2014 йилларда "Барселона" академиясида таҳсил олган. У "Лейпциг" таркибига 2020 йилнинг январь ойида Загребнинг "Динамо" жамоасида келиб қўшилган эди (21 млн евро эвазига).

Бундеслиганинг жорий мавсумида 20 та учрашув ўтказган ярим ҳимоячи 3 гол, 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика