RU

Последние новости

22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  29 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Равшан Ҳайдаров: "Чемпионлик осон қўлга киритилмайди. Бунинг ортида катта меҳнат, йиллаб кўрилган тайёргарлик ётади" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Чемпионлик осон қўлга киритилмайди. Бунинг ортида катта меҳнат, йиллаб кўрилган тайёргарлик ётади"

U-20 Осиё Кубогининг финалидан кейинги матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ва жамоа сардори Умарали Раҳмоналиев иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Халқимизга ва мухлисларимизга чиройли ғалаба тақдим этганимиздан хурсандмиз. Ўйин атмосфераси ажойиб эди. Стадиондан ташқарида ҳам мухлислар бутун Республика бўйлаб ўйинларимизни томоша қилиб, бизни қўллаб-қувватлашди. Йигитларга ҳам раҳмат айтаман. Ироқ ҳам кучли ўйин намойиш этди. Ўйиндаги устунлигимиз ғалабага олиб келди.


Раҳмоналиев: Бугун бизни қўллаб-қуватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Ғалабани халқимизга бағишлаймиз. Олдимизда жаҳон чемпионати турибди, ушбу турнирда ҳам яхши натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламиз.


- Бугунги ғалаба ОФКдаги биринчи ғолиблигингиз эмас. Ўйиндан сўнг ичингиздан нималар ўтди?

- Бу иккинчи титулим саналади. Биринчиси U-23 чемпионати эди. Ўзбекистон билан U-20 да ҳам чемпион бўлиш насиб қилди. Қилган ишингни мевасини кўрсанг, хурсанд бўласан ва кучга тўлиб, олдинга қараб ишлашга мотивация топасан.


- Учрашувдан учрашувга мухлисларимиз стадионни тўлдириб боришди. U-23 билан хорижда ғолиб чиққансиз. U-20 билан уйда ғолибликка эришдингиз. Жамоа руҳий босимдан қандай чиқиб кетди? Йигитларга нималарни уқтирдингиз?

- Кўпчилик учун бу биринчи марта содир бўлди. Буни ҳар доим тушунтириб келдик. Бу атмосферадан йигитлар куч олишлари керак, албатта, масъулиятни унутмаган ҳолда. Бунга секин-секин кўникиб боришади. Бугун Президентимиз ҳам келдилар, йигитларни озроқ ҳаяжон босди. Олдинги ўйинларда босимни енгиб ўтишганди. Яна ҳам кўриб чиқамиз. Менга шундай кўринди.


- Қайси чемпионлик сиз учун қийинроқ қўлга киритилган: U-23 биланми ё U-20 билан?

- Ўйлайманки, чемпионлик осон қўлга киритилмайди. Бунинг ортида катта меҳнат, йиллаб кўрилган тайёргарлик ётади. Бу жамоа билан ҳам шундай бўлди. Биз ютуқларга интилиб яшадик. Ўзбекистонда бўлиб ўтган мусобақанинг ютуғи – бу мухлислар. Уларнинг қўллаб-қувватлаши куч-қувват бағишлаб турди. 120 дақиқалаб босим остида ўйнаш осон эмас, албатта. Умуман олганда, ғалаба меҳнатга яраша бўлди. U-23 билан ҳам мурожаатларни тинглаб тургандик. Ҳар бир чемпионлик тагида катта меҳнат ётади.  


- Раҳмоналиевга савол. Бугун дарвозабонимиз Отабек Боймуродов 2-3 та яққол вазиятларда термани қутқариб қолди. Унинг ҳаракатлари хусусида нима дея оласиз? 

- Отабек Боймуродов ўйиндан ўйинга кучайиб борди. Дарвозабон бежиз ярим жамоа деб аталмайди. У мураббийларнинг ишончини оқлади. Статистикага эътибор берсак, энг кам гол ўтказиб юборган жамоа бўлдик. Бу ҳимоя ва дарвоза мустаҳкамлигидан далолат беради. Демак, худди шу йўсинда ишлашда давом этамиз.


- Умарали Раҳмоналиевга савол: Пенальти тепаётганингизда ва ундан кейинги ҳиссиётлар қандай бўлди?

- Умарали Раҳмоналиев: Пенальтига келадиган бўлсак, бу менга топширилган эди. Мен фақат гол уришим керак эди. Ўйиндан кейин ғалаба голи хаёлимга келгани йўқ. Ғалаба Аллоҳ томонидан берилади. Меҳнатни бутун жамоа қилди, бу эса ғалабага олиб келди. Захирадаги футболчилар ҳам бизни ич-ичларидан қўллаб туришди ва биз буни ҳис этган ҳолда, ўйнадик. 


- Чемпионлик қўлга киритилди. Бу жуда катта натижа. Жамоангиз мусобақага тайёргарликни расмий ўйинларсиз бошлади. Жаҳон чемпионатигача жамоанинг қайси жиҳатларини кучайтирмоқчисиз?

- Бир ярим йил ичида танлов амалга оширдик. Четга чиқмасдан, ким билан ишлашни танлаб олишимиз керак эди. Кейинроқ халқаро мусобақалар орқали ўйин фалсафаси ва тактикаси устида иш олиб бордик. Йигитлар ҳозир кўз юмиб бўлса-да, схемани тушунишади. Кўз юмиб эмас, албатта, лекин шунчалик чиқишиб кета олишди. Улар ҳар хил фалсафа ва тактика бўйича ҳаракат қила олишади. Бу йигитлар билан буни амалга ошириш қийинчилик туғдирмайди. Битта камчилигимиз бор – кам гол урамиз. Шуни устида ишлашимиз керак.

- Турнирнинг энг яхши футболчиси Аббос Файзуллаев бўлди. Равшан Ҳайдаров мураббий сифатида, Раҳмоналиев эса жамоа сардори сифатида қандай фикрда?

- Равшан Ҳайдаров: Албатта, чемпион бўлган жамоамиз таркибида кўп футболчиларимизнинг яхши жиҳатлари бор.  Улар орасида Аббос нисбатан  ажралиб турди. У муносиб равишда мусобақанинг энг яхши футболчиси бўлди. Асосийси, ўсишдан тўхтаб қолмаслик керак. Иқтидорли футболчиларимиз талайгина.


- Усмонали Раҳмоналиев: Аббос жамоадаги етакчилардан бири саналади. Жамоада ҳар бир футболчининг ўрни бор. Агар жамоавий ўйин бўлмаса, у ҳам эҳтимол бу даражад бўлмасди. Аббосни ушбу ютуққа маъқул кўришдими, у бунга лойиқ. Буни у кўрсатган ўйинларда ҳам кузатсак бўлади.

Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика