RU

Последние новости

09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  0 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  11 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  3 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  48 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3

Равшан Эрматов: "Англия чемпионати нимаси билан қизиқ?" Новости

Равшан Эрматов: "Англия чемпионати нимаси билан қизиқ?"

ФИФА рефериси Равшан Эрматов Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан ўзбек футболини савиясини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, миллий чемпионат форматидаги ўзгаришлар ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

“Келаси йилдан бошлаб миллий чемпионатимизда 12та клуб иштирок этиши борасида Профессионал Футбол Лигаси томонидан қарор қабул қилинди. Бу янги формат Олий лига клублари ўртасидаги рақобатни янада оширади. Рақобат бор жойда эса ўсиш бўлади ва сифат ҳам ошади. 12талик форматда жамоалар учун осон ўйинларни ўзи бўлмайди.

Кўплаб футбол мутахассислари ва футбол мухлислари томошабоплиги борасида Англия чемпионатини дунёда биринчи ўринга қўйишади. Бу чемпионат нимаси билан қизиқ? Охирги ўриндаги жамоа ҳам етакчини мағлубиятга учратиши мумкин. Шундай ўйинлар бизда ҳам кўпайса, мухлислар ҳам стадионларни тўлдириб ўтиришади. Англия чемпионати ҳам ўз-ўзидан томошабоп бўлиб қолмаган. Улар ҳам секин-аста бунга эришишган.

12талик форматда жамоалар учун осон ўйинларни ўзи бўлмайди.

Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан амалга оширилаётган бу ислоҳотлар, миллий чемпионатимиз форматининг ўзгариши томошабоп ва қизиқарли футболнинг бошланиши бўлиб хизмат қилишига ишонаман”.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика