Расмий хабар: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди
06 фев 16:53
Новости
Расмий хабар: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди
Шундай ўйинчилардан бири, маҳоратли ҳужумчи Пўлатхўжа Холдорхонов жамоа таркибига қўшилди. Мазкур футболчи 2003 йил, 6 июлда Наманган вилояти, Косонсой туманида туғилган.
Фаолияти давомида Тошкентнинг “Пахтакор” (2021, 2023-2024 йиллар) ва “Олимпик” (2022 йил) жамоаларида тўп тепган.
Пўлатхўжа Холдорхонов Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларда ўйнаган ва Ўзбекистон U-20 ёшлар жамоаси таркибида 2023 йили Осиё чемпиони бўлган, шунингдек, Ўзбекистон U-23 олимпия терма жамоамизнинг зафарларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.
Биз жамоамизнинг янги футболчисига "Навбаҳор”да омад ёр бўлиб, “лочинлар”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз", - деб ёзади "Навбаҳор" матбуот хизмати.

Эшитдик-да! "Навбаҳор" жамоаси "Пахтакор" футболчисини ўз сафига қўшиб олди
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии