RU

Последние новости

22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  3 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  4 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  3 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  1 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  1 19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  3 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  2 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  5

Расмий хабар: Ихтиёр Каримов “Шўртан” бош мураббийи этиб тайинланди Новости

Расмий хабар: Ихтиёр Каримов “Шўртан” бош мураббийи этиб тайинланди

Хабарингиз бор, 2016 йилги футбол мавсуми ғузорликлар учун омадсиз бошланди.

“Оқ бўрилар” жамоаси бир нечта тур давомида очко олишнинг уддасидан чиқишмади. Шундан сўнг, жамоа маҳаллий мутахассис, асли ғузорлик бўлган Ихтиёр Каримов бошқарувига ишониб топширилгач, “Шўртан”нинг ишлари юришиб кетди. Натижада бирин-кетин “Сўғдиёна”, “Андижон”, “Олмалиқ”, “Обод” ва “Пахтакор” каби жамоалар мағлубиятга учратилди. Қолган учрашувларда ҳам футболчилар сифатли ва мазмунли ўйинлар кўрсатишди. Биринчи давра якунлари бўйича жамоанинг Олий лигадаги иштироки яхши, деб баҳоланди.

Мана шу ижобий ҳолатлар ва И.Каримонинг иш салоҳияти, малакаси ҳисобга олинган ҳолда унинг лавозимидаги “вақтинчалик вазифасини бажарувчи” қўшимча олиб ташланди. Шу йилнинг 20 апрелидан эътиборан “Шўртан” жамоасида  вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажариб келаётган Ихтиёр Тоғаевич Каримов клуб раҳбарияти қарорига кўра, расман бош мураббий этиб тайинланди.

Шундай қилиб, сўнгги уч-тўрт ой давомида “Шўртан” жамоасига янги бош мураббий келиши ёки хорижлик мутахассислар иш бошлаши мумкин, қабилидаги турли гап-сўзларга чек қўйилди.

Ихтиёр Каримовнинг клубда шу кунга қадар эгаллаб турган ўрнига – яъни техник директорлик вазифасига эса вақтинчалик ғузорликлар жамоаси мураббийлар гуруҳида кўп йиллардан буён фидокорона меҳнат қилиб келаётган услубчи мутахассис Алешников Виктор Гиергиевич тайнланди.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати   

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика