Расман: "Пахтакор" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди
28 дек 2022 13:34
Новости
Расман: "Пахтакор" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди
Ҳожиакбар Алижонов "Пахтакор"да яна икки йил қоладиган бўлди.
Бу ҳақда "шерлар" матбуот хизмати хабар берди.
Клуб тарбияланувчиси, ўнг қанот ҳимоячиси "шерлар" билан шартномасини икки йилга узайтирди.

2017 йил асосий таркибда дебютини ўтказган Алижонов "Пахтакор" билан 4 карра Ўзбекистон чемпионига айланиб, 2 мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги, бир бор Лига Кубогида ғолиб бўлишга улгурди. Жамоа таркибида Ҳожиакбар барча мусобақаларда 149 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол муаллифига айланган. Энди у 2024 йил охиригача "Пахтакор" учун ўйнашда давом этади.
Аввалроқ "Пахтакор" у билан шартномани 2 йилга узайтиргани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу хабаримиз бугун ўз тасдиғини топди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии