

2-декабрь куни "Эшитдик-да" рукни орқали "Навбаҳор" жамоаси "Пахтакор" ҳимоячиси Достон Турсуновга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берган эдик.
Эшитдик-да! "Навбаҳор" "Пахтакор" футболчисини ўз сафида кўрмоқчи
"Пахтакор" жамоаси икки асосий ҳимоячиси Достон Турсунов ҳамда Ҳожиакбар Алижоновлар билан шартномани узайтирди. Турсунов билан келишув 1 йилга, Алижонов билан эса 2 йилга узайтирилган.
Маълумот учун, ўтган мавсум Достон Суперлигада 7та ўйинда майдонга тушган бўлса, Ҳожиакбар 22та баҳсда иштирок этди ва 3та гол уриб, 4та голли пас берган.




