Эшитдик-да! "Навбаҳор" "Пахтакор" футболчисини ўз сафида кўрмоқчи
02 дек 2022 10:54
Янгиликлар
Эшитдик-да! "Навбаҳор" "Пахтакор" футболчисини ўз сафида кўрмоқчи
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби янги мавсум учун селекция ишларини давом эттирмоқда.
"Навбаҳор" жамоаси Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ҳисобланган футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Гап "Пахтакор" марказий ҳимоячиси Достон Турсунов ҳақида кетмоқда. Наманган клуби "Рубин"га кетган Рустам Ашурматовнинг ўрнига муносиб ўринбосар изламоқда. "Навбаҳор" вакиллари аллақачон 27 ёшли ўйинчи билан алоқага чиқишган.
Ўтган мавсум пойтахтликлар сафида спорт формасини тиклаган ва мавсум сўнггида асосий таркиб ўйинчисига айланиб олган Турсунов "шерлар" сафида қоладими ёки Наманганга кетадими,буни вақт кўрсатади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар