RU

Последние новости

13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  2 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  10 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  3 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  4 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  5 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  19 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  11 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  6 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20

“Қўқон шаҳар хокими кубоги” учун ўтказилган турнир якунланди Новости

“Қўқон шаҳар хокими кубоги” учун ўтказилган турнир якунланди

Қўқон шаҳрида болалар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Қўқон шаҳар хокими кубоги” ҳалқаро турнири бугун ўз якунига етди.

Қўқондаги стадионларда мусобқанинг финал ўйинлари бўлиб ўтди. Ўтказилган ўйинлардан сўнг мусобақада ғолиблар аниқланди. 

2007-2008  ўртасида бўлиб ўтган мусобақада “Аҳмадхон” футбол клуби ғолиб бўлди. 

2009 йиллар мусобақасида эса ғолиблик  “Андижон” футбол академияси тарбияланувчиларига насиб қилди. 

2010 йилларда туғилган футболчилар ўртасида эса Тошкентнинг “Пахтакор” клуби тарбияланувчилари тенгсиз бўлишди. 

2011-2012 йилларда туғилган болалар ўртасидаги мусобақа фестивал шаклида бўлиб ўтди ва унда иштирок этган барча жамоалар тақдирланишди. 

Бугун  Қўқондаги “Аҳмадхон спорт мажмуаси”да мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Қўқон шаҳар хокими Маъруфжон Усмонов, Фарғона вилоят футбол ассосациясининг биринчи вице-презиеднти Носирбек Отақўзиев, “Қўқон-1912” футбол клуби президенти Бахтиёржон Толипов , ЎФАнинг болалар футболи бўйича  мутахассиси Григорий Айрапетян  ҳамда “Қўқон-1912” жамоасининг мураббий ҳамда футболчилари иштирок этишди.

Маросимда сўз олган Қўқон шаҳар хокими Маъруфжон Усмонов йиғилганларни  яқинлашиб келаётган мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами билан қизғин табриклаб, барча мусобақа иштирокчиларига самимий миннатдорчилик изҳор қилди.  

-Бундай турнирлар орқали ёшларимиз тобора чиниқиб катта ҳалқаро мусобақаларга тайёрланиб борадилар. Муҳтарам юртбошимизнинг спортга , хусусан футбол бўлган эътиборлари туфайли юртимизда футбол ўйини тобора оммалашиб бормоқда. Бу мусобақада иштирок этган болажонларимиз орасидан келгусида “Қўқон-1912” жамоамиз шарафини, шунингдек Ўзбекистон терма  жамоалари шарафини муносиб ҳимоя қиладиган футболчилар етишиб чиқишига умид қиламан ва ишонаман – деди жумладан М Усмонов. 

Шундан сўнг турнир иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолиб ва совриндорларга мукофотларни шаҳар хокими  Маъруфжон Усмонов, Бахтиёржон Толипов , Носир Отақўзиев , Григорий Айрапетян ҳамда “Қўқон-1912” жамоасининг таниқли футболчилари топширишди. Турнирда иштирок этган деярли барча жамоалар турли эсдалик ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотландилар. Шу ўринда ташкилотчилар томонидан мусобақанинг ўтказиш давомида ўзларининг беғараз ёрдамларини кўрсатган “Имкон” савдо белгиси, “Осиё колбасалари” корхонаси ҳамда “Турон  цемент” компанияларига миннатдорчилик билдирамиз . Бу турнирда иштирок этган барча болажонлар Қўқондан бир олам таассуротлар билан уйларига қайтишди.   



Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика