"Қўқон-1912": Зиёвуддинов ва Алимов жамоа ихтиёрига етиб келишди
20 апр 2016 10:34
Новости
"Қўқон-1912": Зиёвуддинов ва Алимов жамоа ихтиёрига етиб келишди
"Қўқон-1912" жамоаси “Қизилқум”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинга тайёргарликни бошлади.
Футболчилар кеча “Марказий” ўйингоҳга йиғилишди. Жароҳат сабаб даволанаётган Алишер Зиёвуддинов ҳамда Наврўз Алимовлар ҳам жамоамиз ихтиёрига етиб келишди. Лекин улар алоҳида шуғулланишмокда. Шунингдек, Баҳодир Акрамов ва Нодир Қўзибоевлар ҳам алоҳида машғулотларда иштирок этишмоқда. Қолганлар эса умумий гуруҳда машғулот ўтказишди. Айни дамда футболчиларнинг кайфияти яхши. Навбатдаги ўйинга пухта тайёргарлик куришмоқда.
Барча эътибор “Қизилқум” билан бўладиган баҳсда ижобий натижа қайд этишга қаратилган.
Комментарии