RU

Последние новости

13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  18 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  5 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  33 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  4 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  18 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6

"Қўқон-1912": Ўринбосарларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди Новости

"Қўқон-1912": Ўринбосарларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди

Бугун Ёшлар лигаси баҳсларига старт берилди.

Ёшлар лигаси 

1-тур

“Қўқон-1912” –  “Обод” – 3:1 (2:1)

Ҳакамлар: Игорь Худойдотов, Рустам Толибжонов, Қаҳрамон Собиров, Хуршид Мелиқўзиев.

Голлар: Ориф Мамажонов-32, Иброҳим Ғофуров-43, Нодир Қўзибоев-63. – Умид Матмусаев-8.

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Аслиддин Соипов, 5. Иброҳим Ғофуров, 9. Достон Мелиқўзиев, 10. Иқбол Маликжонов, 11. Муҳаммаданас Ҳасанов, 14. Авазхон Маматхўжаев, 15. Маъруф Зокиржонов, 18. Азизхон Ибрагимов, 22. Ориф Мамажонов, 88. Ойбек Рустамов.

Захира: 21. Ғайрат Ҳасанов, 8. Нодир Қўзибоев, 17. Абдуқаҳҳор Ўктамов, 19. Иброҳим Мухторов, 23. Аброр Раҳмонов, 27. Исмоил Охунжонов, 28. Сардор Исақов.

“Обод”: 91. Даврон Жўрақулов, 27. Хумоюн Абдуалимов, 29. Умид Матмусаев, 32. Бехзод Латипов, 33. Искандар Сиддиқжонов, 34. Ислом А. Исмоилов, 37. Фазлиддин Ҳакимов, 39. Владислав Нуриев, 45. Алишер Мирзаев, 46. Акбар Хўжаев, 48. Дилмурод Жўрабоев.

Захира: 1. Умид Ёрбеков, 30. Исмоил Жасурхўжа, 36. Ислом Н. Исмоилов, 47. Аббос Икромов, 49. Отабек Пардабоев.

Юртимизга футбол баҳори кириб келди. Бугун Ёшлар лигаси баҳсларига старт берилди. Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда ўринбосарларимиз Олий лига дебютанти “Обод” жамоасини қабул қилишди.

Учрашув вакилларимиз учун омадсиз бошланди. Учрашувнинг 8-дақиқаси ўтиб бораётган пайтда “Обод” футболчиси Умид Матмусаев ҳимоядаги хатодан унумли фойдаланиб Ислом Абдуллаев дарвозасини ишғол этди – 0:1.

32-дақиақада ҳисоб тенглашди. Ориф Мамажонов жарима майдончасига кириб бориб, меҳмонлар посбонини ожиз қолдирди – 1:1.

43-дақиқада узоқ давом этган ҳужумни Иброҳим Ғофуров гол билан якунлаб, ҳисобни оширди – 2:1.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида меҳмонлар дарвозаси олдида бир қатор вазиятлар вужудга келганига қарамай, танаффусга қадар ҳисоб ўзгармай қолди.

Иккинчи таймни меҳмонлар катта иштиёқ билан бошлашди. Лекин барча уринишлар самарасиз якунланаверди.

Учрашувнинг 62-дақиқасида тажрибали Нодир Қўзибоев майдонга тушди ва ҳисобни оширди. Бу вазиятда Досон Мелиқўзиевнинг ҳаракатларини алоҳида таъкидлаш жоиз. Айнан унинг қанотдан катта тезликда кириб бориб жарима майдончасига оширган тўпини Қўзибоев бўш қолган дарвозага киритиб қўйди – 3:1.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада рақиб дарвозасини ишғол этиш учун бир қатор имкониятлар юзага келди. Лекин ҳар сафар футболчилар вазиятлардан фойдаланишда сусткашликка йўл қўйишди.

Натижада ўйин ўринбосарларимизнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан интиҳо топди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика