RU

Последние новости

10:23“Ливерпуль“ яна тўртта трансферни амалга оширмоқчи  0 09:57“Краснодар“ футболчисига МЮ ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда  0 09:30Неймар “Сантос“ билан янги шартнома имзолади. Унинг янги маоши маълум  1 09:01Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир чорак финалчи аниқланади  1 08:30Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди  3 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  6 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  2 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  16 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  1 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  4 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  1 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  9 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1

"Қўқон-1912": Мавсум 2017 якунлари: Қайси жамоадан кўп очко олганмиз? Новости

"Қўқон-1912": Мавсум 2017 якунлари: Қайси жамоадан кўп очко олганмиз?

Теги :  Қўқон-1912
Мухлислар учун мавсум якунларига доир яна бир қизиқарли маълумотни тақдим этамиз. Бугун "Қўқон-1912" қайси жамоадан кўп очко олгани ҳақида сўз юритамиз.

Футболчилар якунига етган мавсумда иккита жамоадан олтитадан очко олишга муваффақ бўлишди. Аниқроғи, “Нефтчи” ва “Шўртан” жамоаларига қарши кечган учрашувларда "Қўқон-1912"нинг қўли баланд келган.

Тўрт жамоадан эса тўрттадан очко олинган. “Бухоро”, “Обод”, “Динамо” ва “Навбаҳор”га қарши кечган учрашувларда  ўз майдонида ғалаба қозониб, сафарда дуранг натижа қайд этишган.

“Қизилқум”, “Металлург” ва “Сўғдиёна” жамоаларига қарши кечган ўйинлардан уч очкодан қўлга киритилган. Ҳар учалла рақибни ўз майдонида мағлубиятга учратган.

Тўртта жамоадан бир очкодан олинган. “Локомотив”, “Пахтакор”, “Машъал” ва “Олмалиқ”қа қарши кечган ўйинлардан бир очкодан олишга эришилган. “Локо” ва “Пахтакор” билан Қўқонда дуранг ўйналган. Қолган икки рақиб билан эса меҳмонда кучлар тенг келган.

“Насаф” ва “Бунёдкор” клублари билан кечган баҳсларда мағлубиятга учралган. Бу икки рақибдан ушбу мавсумда очко олинмади.

Шуни айтиш жоизки, очко тўплаш бўйича футболчилар сўнгги уч йилдаги энг яхши кўрсаткичга эришишди.



Очколар тақсимоти:

“Насаф” – 0

“Обод” – 4

“Қизилқум” – 3

“Нефтчи” – 6

“Динамо” – 4

“Машъал” – 1

“Металлург” – 3

“Шўртан” – 6

“Пахтакор” – 1

“Навбаҳор” – 4

“Локомотив” – 1

“Бухоро” – 4

“Бунёдкор” – 0

“Сўғдиёна” – 3

“Олмалиқ” – 1

Жами – 41 очко

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика