RU

Последние новости

16:40"Ювентус" "Челси" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 16:18Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Олимпик". Таркиблар эълон қилинди  0 16:08"Бавария" Кейнга ўринбосар топиб қўйди  0 15:31Чуамени: "Ямалнинг ишлари "Эл Класико"га ҳарорат қўшди"  3 15:03Тез орада ишдан бўшаши кутилаётган АПЛ мураббийлари (ТОП-5)  4 14:35Мухлислар норози бўлиши аниқ: АПЛ узоқ йиллик анъанасини бузишга тайёрланмоқда  2 14:05Рэтклифф Левандовскининг МЮга ўтишига тўсқинлик қилган  2 13:37Шомуродов Туркия Суперлигасида тур рамзий жамоасидан ўрин олди  5 13:17Суперлига. 27-турга ҳакамлар тайинланди  6 12:53Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!  1 12:25Брендан Рожерс "Селтик" мураббийлигидан истеъфога чиқди  2 11:59ЎФФ президенти "Бенфика" клуби шароити билан танишди  3 11:38"Челси" қозоғистонлик футболчини Франция клубига ижарага беради  3 10:41"Барселона" МЮга керак бўлмай қолган яна бир футболчининг трансферига 70 миллион евро сарфлашга тайёр  2 10:10Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзгартириш киритди  15

"Қўқон-1912" 2020 йилги мавсумдан олдин янги футболчиларни таништирди Новости

"Қўқон-1912" 2020 йилги мавсумдан олдин янги футболчиларни таништирди

Бугун Қўқондаги "Олтин водий" меҳмонхонасининг анжуманлар залида "Қўқон-1912" жамоаси янги футболчиларни таништирув маросими ўтказди.

Аслида бу тадбир "Марказий" стадионда ўтиши белгиланганди, лекин об-ҳавонинг кескин ўзгариб, тинимсиз ёмғир ёғиши сабабли тадбир меҳмонхонанинг анжуманлар залига кўчирилди. Зал озгина кичикроқ бўлганлиги учун тадбирга келган ҳамма мухлисларни ҳам сиғдира олмади.

Таништирув маросимини "Қўқон-1912" жамоаси матбуот котиби Акрамжон Мамадалиев очиб берди ва олиб борди. Дастлаб мураббийлар штаби - бош мураббий Бахтиёр Ашурматов ва унинг ёрдамчилари Даврон Файзиев, Зоҳид Нурматов ва Муҳиддин Абдувалиев таништирилди. 

Дастлабки сўз Бахтиёр Ашурматовга берилди. Ашурматов ўз сўзида ўзи туғилган Қўқон шаҳри жамоасига бош мураббийлик қилиши шараф эканлиги, шогирдлариям масъулиятни ҳис қилиб, яхши ўйнаб ҳар қандай рақибга қарши "жанг" қилишга тайёр эканини, жамоага мухлисларни қўллаб қувватлаши кераклигини, мухлисларни хурсанд қилиш учун қўлидан келган барча ишни қилишини ва ҳалол футбол ўйнашини айтди.

Яна бир таниқли мураббий Даврон Файзиев ҳам сўзга чиқиб, Қўқонда ишлаётганидан кўнгли тўқлиги, Қўқонда ўзини худди уйидагидай ҳис қилишини айтди.

  

Кейин жамоага янги келган футболчилар рақамлари билан таништирилди. "Янгилар" қуйидаги рақамлардаги ўйнайдиган бўлди:


1. Ботирали Эргашев

3. Бобур Акбаров

4. Собит Синдаров

7. Шохназар Норбеков

8. Сухроб Нуруллоев

13. Сардор Азимов

17. Музаффар Музаффаров

22. Муҳаммаданас Ҳасанов

33. Иван Йосович (Сербия)

44. Шодиёр Хожиматов

91. Якуба Бамба (Кот-Д'Ивуар)

99. Бек Абдуллаев


Шундан сўнг жамоанинг етакчи футболчилари сўзга чиқиб янги мавсумда астойдил ўйнаб ўтган йилга нисбатан яхши натижаларга эришиб мухлисларни хурсанд қилишга ваъда берди.



Фарҳоджон Узоқов

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика